1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Энди тўхтарсиз! (Қимор ўйнамоқчи бўлганлар учун эслатма)

13:00 / 06.12.2021 2283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат қилади:

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّمَا ٱلۡخَمۡرُ وَٱلۡمَيۡسِرُ وَٱلۡأَنصَابُ وَٱلۡأَزۡلَٰمُ رِجۡسٞ مِّنۡ عَمَلِ ٱلشَّيۡطَٰنِ فَٱجۡتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ ٩٠ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُوقِعَ بَيۡنَكُمُ ٱلۡعَدَٰوَةَ وَٱلۡبَغۡضَآءَ فِي ٱلۡخَمۡرِ وَٱلۡمَيۡسِرِ وَيَصُدَّكُمۡ عَن ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَعَنِ ٱلصَّلَوٰةِۖ فَهَلۡ أَنتُم مُّنتَهُونَ ٩١

«Эй имон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг! Шоядки, нажот топсангиз! Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!» (Моида сураси, 90-91 оятлар)

Динимизда меҳнатсиз мол-мулк жамғариш қораланади. Шунинг учун шариатимизда рибо (судхўрлик) ва қимор ҳаром қилинган. Қимор араб тилида «майсир» деб аталади. Бу сўз «юср» ўзагидан олинган бўлиб, «осонлик» деган маънони англатади. Чунки қиморда ўзганинг моли машаққат ва қийинчиликсиз осонлик ҳамда енгиллик билан қўлга киритилади (Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ).

Аллоҳ таоло қиморнинг ҳаромлиги, нақадар улуғ гуноҳ эканини бир нечта усуллар билан таъкидлаган:

Оятда қиморнинг ҳаромлигини таъкидлироқ ифодалаш учун “Албатта” сўзи қўлланилган.

Аллоҳ таоло қиморни бут-санамларга ибодат қилиш хамр (маст қилувчи ичимлик) ичиш ва фол очиш билан тенглаштирган. Дарҳақиқат, қимор ўйнайдиган одамнинг бутга сиғинадиган, хамр (маст қилувчи ичимлик) ичадиган ва фолбинлик қиладиган гуноҳкордан ҳеч қандай фарқи йўқ.

Қимор ифлослик экани айтилган. Ифлосликдан мурод нажосат, тезак ва жирканч нарсадир.

Қимор шайтоннинг иши, яъни унинг чақириғи, даъвати ва мақсади экани таъкидланган.

Аллоҳ таоло: “... Ундан четланингиз! ...”, дея қатъий буйруқ билан огоҳлантирган.

Қимордан тийилиш Қиёматда нажот топишга сабаб бўлиши таъкидланган.

Қимор одамлар ўртасида адоват ва нафрат уйғонишига сабаб бўлиши таъкидланган. Одамлар дастлаб қимор атрофида дўстона шаклда тўплансаларда, оқибатда бир-бирларидан аламзада ҳолатда айриладилар.

Қимор Аллоҳни зикр қилишга тўсқинлик қилиши таъкидланган.

Аллоҳ таоло қиморнинг намоздан тўсишидан огоҳлантирган.

Юқоридаги икки оятга яхшилаб эътибор беринг! Биринчи оятда қимор хамр (маст қилувчи ичимликлар), бут-санамлар ва фол очадиганлар билан бир қаторда зикр этилган. Сўнг иккинчи оятда хамр ва қимор яна алоҳида зикр этилган. Бу чунки Аллоҳнинг мазкур оятлардаги асл мақсади мўминларни қимор ва хамрдан қайтаришдир.

Аллоҳ таоло қиморнинг мазкур зарарларини баён қилгач, бизни яна бир бор огоҳликка чақириб, шундай деган: “... Энди тўхтарсизлар?!” (Имом Мотуридий, Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳлар)

Ҳаёт

Аллоҳ таоло қиморнинг зараридан бизни қаттиқ огоҳлантирмоқда! Ҳа, қиморнинг ҳаромлиги ва зараридан огоҳлантириш учун наҳв ва балоғат фанлари (араб тили грамматикаси)нинг энг таъсирли услубларидан фойдаланилган! Бу борада ўндан ортиқ таъкид усули қўлланилган! Бошқа ҳеч қайси гуноҳнинг зараридан Аллоҳ таоло бунчалик қаттиқ огоҳлантирмаган!

Қимор ўнайшдан олдин мазкур илоҳий таълимотларга бир назар солинг:

Қиёматда бутпараст, ароқхўр ва фолбинлар билан бир сафда туришни афзал биласизми?!

Жирканч ва ифлос бўлган насжосатни қўлга олишни истайсизми?!

Шайтоннинг чақириғига лаббай деб жавоб беришни хоҳлайсизми?!

Наҳотки, Қиёматнинг даҳшатлари ва жаҳаннамнинг азобидан нажот топишни истамасангиз?!

Яқинларингизга бўлган муҳаббат ўрнини адоват ва нафрат эгаллашини хоҳлайсизми?!

Аллоҳнинг зикри, хусусан, намоздек улуғ ибодатнинг лаззатидан воз кечмоқчимисиз?!

Аллоҳ таолонинг асл мақсадини эътиборсиз қолдирмоқчимисиз?!

«Энди тўхтарсиз»!

Абдуллоҳ Абдулмажид  тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Атиги бир йилда шунча фарқ Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир Ҳар куни витр намозини ўқиган ва давоми...

2180 19:00 / 07.08.2021
Илм аҳли даражасини бошқалардан баланд қилган ва башарга илмни Ўзидангина сўрашни амр қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Умматга илоҳий таълимни берган давоми...

1486 15:06 / 21.04.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Биродаринг юзига табассум қилишингда сенга садақа савоби борrdquo, деганлар. Яъни биродарингиз билан рўбаро бўлганда юзда давоми...

1101 15:26 / 05.08.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни қалби томонидан бузилишини билар эдилар. Шунинг учун ҳам саҳобаларни турли бузуқ хаёлларга берилишдан давоми...

3254 14:00 / 01.11.2021