1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Барчага табассум ва очиқ чеҳрали бўлиш | Тўртинчи ҳақ

15:26 / 05.08.2025 1100 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродаринг юзига табассум қилишингда сенга садақа (савоби) бор”, деганлар. Яъни биродарингиз билан рўбаро бўлганда юзда хурсандчилик ва табассум билан кўриниш садақа бергандек савобга сабаб бўлади. Имом Ибн Баттол бу ҳақда: “Бу ҳадисда одамларнинг ўзаро табассум ва очиқ чеҳра билан бир-бирларига рўбарў бўлишлари нубувват ахлоқидан экани, бу эса кибрнинг акси ва муҳаббатни келтириб чиқарувчи эканига ишора бор”, деганлар.

Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Жазъ розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бошқа ҳеч кимни кўрмадим”, деганлар.

Шундай экан биз ҳам очиқ чеҳра, табассумни кенг ёйишимиз лозим. Чунки булар одамлар орасида яқинлик ва муҳаббатни пайдо қилади. Боз устига, бу набавий суннат, Исломни ва мусулмонларни яхши кўрсатувчи омил, қалбларни очувчи калит, осонлик билан қўлга киритиладиган савобдир. Бундан ташқари очиқ чеҳрали ва табассумли бўлиш набавий тавсия ҳамдир:

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Яхшиликдан ҳеч бирини арзимас санама. Гарчи биродарингга очиқ чеҳра билан рўбарў бўлиш(дек яхшилик)ни ҳам”, дедилар”.

Абдулҳамид Зайриевнинг
“Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ким бомдод намозидан давоми...

2667 15:01 / 12.11.2020
Аллоҳга қасамки, энг севикли нарсангиз Аллоҳ бўлмагунча динда чўққига чиқа олмайсизлар. Ким Қуръонни яхши кўрса, бас, у Аллоҳни яхши кўрибди. Сизларга айтилаётган давоми...

3177 08:00 / 13.05.2022
Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида давоми...

5496 16:08 / 02.12.2018
Ўнинчи амалБанда ўзининг қалби билан Аллоҳ таолонинг ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай сабабдан узоқлашиши.Бундай сабабларга Аллоҳ таолони танимаслик, бидъат давоми...

2804 17:00 / 04.02.2021