1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мусулмон эркак ва аёл билиши керак бўлган садақа

19:00 / 18.12.2021 3460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмон банда садақа қилса, садақа қилинаётган нарсани бир муҳтожга, мискинга узатяпман, деб ўйламаслиги керак. Унинг берган садақаси тиланчининг ёки муҳтожнинг қўлига тушмай туриб, Аллоҳнинг қўлига тушади. Қаранг, қандай улуғ мартаба. Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймони борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.

Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.

Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл билиши керак бўлган ва жуда оддий амаллар ҳисобланган садақанинг ўн еттита тавсияси билан танишиб чиқсак:

1. Дуо.

Агар сизни қизиқтирган ёки сиздан дуо сўраган ҳар қандай одам учун дуо ибодатини қилсангиз.

2. Илм.

Имконияти бўлмаган одамлар орасида илмни тарқатинг.

3. Маслаҳат.

Кичик дўстларингизга ёки сиздан кичикроқ ёшдагиларга доно маслаҳатлар беринг.

4. Мусулмон биродарингизга табассум қилинг.

Сизни севган, учрашадиган одамлар билан суҳбатлашинг, кўришинг ва саломлашинг.

5. Ёрдам.

Камбағал, муҳтожларга ёрдам беринг. Одамларнинг муаммоларини ҳал қилиш ҳам сиз қила оладиган нарса бўлиши мумкин.

6. Вақт.

Ота-онага ва турмуш ўртоғига вақт ажратиш ҳам садақа ҳисобланади.

7. Тарбия.

Фарзандларингизни одобли қилиб тарбияланг, бу ҳам садақадир.

8. Қийин пайтларда сабр қилиш.

Оғир ҳолатда сабрли бўлинг, муаммоларингиз ҳақида ҳеч кимга айтманг. Аллоҳ уларни сиз учун Ўзи ҳал қилади.

9. Яхшиликка насиҳат қилиш.

Адашган дўстларингизга Аллоҳ йўлида бўлишни насиҳат қилинг.

10. Ёмонликдан тўхташ.

Ёмон нарсани режалаштирманг, ҳеч қандай тирик мавжудотга зарар етказманг ва ўлдирманг.

11. Юмшоқ, мулойим гапириш.

Қўпол бўлманг, Аллоҳ мутакаббирларни ёқтирмайди.

12. Кечиримли бўлиш.

Сендан кечирим сўраганларни кечир.

13. Ҳурмат кўрсатиш.

Катталарга ва ёшларга ҳурмат кўрсатинг, шунингдек, бунга лойиқ одамларни эътироф қилинг.

14. Бировнинг бахтиёрлигида бир қисми бўлиш.

Бировнинг бахтида бахтли бўлиб, ҳасаддан йироқ бўлинг!

15. Беморларни зиёрат қилиш.

Беморни зиёрат қилиш ҳам севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир.

16. Зарарли нарсаларни йўлдан олиб ташлаш.

Йўлдаги тошни, зарар берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

17. Бировни тўғри йўлга бошлаш.

Ҳидоят дегани, агар сиз кўрган киши адашган бўлса, у кишини тўғри йўлга бошлаб, сабабларини қилиш ҳидоят демакдир.

Буни баҳам кўриш ҳам садақадир!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бандадан хато содир бўлмаслиги мумкин эмас, балки содир бўлган хатоларни тузатишга интилиш mdash ана шу бандалик хусусиятидир. Одам боласидан хато содир бўлиши давоми...

1710 15:44 / 16.06.2025
Жан де Лафонтен ўзининг .Сараланган афсоналар, китобида қуйидаги ҳикояни келтиради.Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта давоми...

3413 19:00 / 24.02.2022
Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман .Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил давоми...

1098 14:04 / 10.10.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Сизлардан зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинглар. Билингки, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир, давоми...

3053 17:04 / 10.01.2024