1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Нававийнинг навбатдаги «Арбаъин» ҳадислари суҳбати ўтказилди

16:30 / 18.12.2021 1935 pdf Ўқиш режими + -

Ҳафтанинг ҳар жума куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида Қуръон ҳофизи, имом ноиб Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан Имом Нававийнинг «Арбаъин» ҳадислари ўқилаётганидан хабарингиз бор.

Кеча, 17 декабрь куни навбатдаги ҳадис суҳбати ташкил қилинди. Унда қуйидаги мавзулар ёритиб берилди:

01. Арбаъин асари бўйича санад;

02. Имом Нававийнинг Арбаъин асари муқаддимаси.

Асарнинг бошқа арбаъинлардан фарқи ҳақида кўплаб фазилатлар келтирилган. Улар орасида китобдаги ҳадисларнинг барчаси саҳиҳлиги, мавзулар бир хил эмас, турли хиллиги, шу билан бирга ўқиш ва ёдлаш учун осон ҳадислар жамланганлиги кўп мақталган.

Ушбу ҳафтада ҳам ҳадисга ихлосманд мухлисларимиз томонидан телеграм ботимизга жуда кўплаб изоҳлар, таклифлар, фикр-мулоҳазалар келди. Уларнинг баъзилари билан танишиб чиқсак. Изоҳлар имкон қадар таҳрир қилинмасдан ва ўзгартирилмаган ҳолда сиз азизларга ҳавола қилинади.

«Ассалому алайкум. Ёдланган хадисларни топшириш қачон ва нечта ҳадис ёдлагандан кейин бўлади», Икром Расулходжаев.

«Ассалому алайкум, мен алҳамдулиллаҳ раҳмат ҳадисини, арбаъин ҳадисини ва амаллар ниятларга кўрадир ҳадисларини арабчасини ҳам ўзбекчасини ҳам ёдлаб бўлдим, қолганларини иншаАллоҳ ёдлайман. Аллоҳ муваффақ қилсин сизларни, Ўзи рози бўлсин», Омонбой Асадуллаев.

«Ассалому алайкум. Аллоҳ рози бўлсин. Таклифим бор эди. Ҳилол нашрнинг совға сертификати бор эди. Шу @onglifikr каналда ушбу хайрли тадбирлардан манфаатли билим олиб, (ўзбек тилида ҳам бўлади) ижоза олса, ютуқ сифатида канал обуначисига берсам бўладими?», Муҳаммад Зиёвуддин Рафиков.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Илтимосим бор эди. Дарслардаги тақдимот (презентация)ларни ҳам каналга жойласангизлар яхши бўлар эди. Агар имкон бўлса». Жавоҳир Абдухакимов.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Имом Нававийнинг Арбаъин асарларини ўзбек ва араб тилидаги китоблари сотувда борми? Қаердан топсак бўлади?», Ширин Саидова.

«Дарсни соғиниб Аллохдан жума кунига, жума кунини устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори домламизни дарсларига етказишини сўраймиз, Инша Аллох етказсин. Ўзи фойдали, хайрли бўлишини насиб этсин... Суҳбатларда айтиляпкан, ҳадисларни телеграм каналда, ёзмасини ҳам берилса, яхши бўлар эди. Уни қайтариб ёдлашимизга ва тарқатишимизга қулай бўлар эди, илтимос. Раҳмат», Рамзиддин.

Юқоридаги таклиф ва изоҳларга islom.uz ходимлари томонидан жавоблар бериб келинмоқда.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматимга дин ишлари борасида 40 та ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни фақиҳ ҳолда тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан» деганлар.

Ҳа азизлар, ҳадисда келтирилган фазилатларга эга чиқишимиз учун барчамиз жидду-жаҳд қилишимиз лозим. Бундай фурсатни қўлдан бой бермайлик!

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов давоми...

2194 13:30 / 27.08.2021
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

2280 12:00 / 27.03.2021
Маълумки, пойтахтимиз масжидлари фаолиятини одилона, қонунга мувофиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Шу мақсадда Тошкент шаҳар бош имомхатиби Саййид Раҳматуллоҳ давоми...

2119 23:37 / 13.02.2022
Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин Роббининг буйруқларини умматига омонат ила давоми...

1352 23:19 / 09.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021