1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Авлиё домла ёки мулла Отахон махдум ҳаёти (иккинчи мақола)

16:00 / 13.01.2022 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Авлиё домла таълим олаётган жамоага тақво ва илмда ажралиб турувчи талабалар тўпланган. Бежизга мазкур жамоа «Авлиёлар жамоаси» деб аталмаган. Мазкур жамоадан тўрт нафари янада машҳур бўлгани нақл қилинган. Улар Марғилондан Муҳаммад Юсуф Ҳазин, Андижондан Муҳаммад Мусо, Хўжабоддан Тоҳир эшон ва Намангандан эса Авлиё домлалар эди[1]. 


Отахон маҳдум 1924 йил оламдан ўтди ва у шаҳарнинг мавлавий қабристонига дафн этилди. Ҳазрат Авлиё домла юрт, дин равнақи ҳамда халқ фаровонлиги йўлида кўплаб хизматлар қилди. Ўзи туғилиб ўсган маҳаллада масжид ва мадраса (катта хонақоҳ) барпо қилди. Бу хонақоҳдан кўплаб аҳли илмлар ва фозиллар етишиб камол топди.

Улардан мулла Лутфуллоҳ эшон, мулла Жалол махдум, Мусохон махдум, мулла Султон махдум ва бошқалар.

Ривоятларга кўра, бир куни Авлиё домла хонақоҳларида толиби илмларга таълим бераётганларида, ховлидаги улкан ҳовузда қурбақалар баланд овоз билан вақиллаб, дарс жараёнига ҳалақит берибди. Шунда Авлиё домла вақиллаётган қурбақаларга «ҳап» деб ишора берибдилар. Ана шу заҳоти қурбақалар тўхтаб, ҳовузда сукунат пайдо бўлибди. Ҳозирги кунга келиб ҳам мазкур ҳовузда қурбақалар овоз чиқармайди. Бу ҳодиса ҳам Авлиё домланинг кароматларидандир, Валлоҳу аълам.

Ҳазрат Авлиё домланинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида айрим қимматли маълумотларни топишга муяссар бўлинди. Авлиё домланинг ёлғизгина Муҳаммад Умар исмли фарзанди бўлган. Бироқ бу фарзанди тахминан 30 ёшида оламдан барвақт кўз юмган. Муҳаммад Умар икки аёлга уйланган. Аввалги аёлидан 1 ўғил, кейинги аёли Зубайрахон ойимдан ҳам 1 ўғил фарзанди бўлган.

Улар: Муҳаммад махдум (тахминан, 1982 й. ваф.) ва Ҳамидхон махдум (1988 йил. ваф.).

Ҳазрат Ҳамидхон маҳдум бобоси Авлиё домла каби илмли ва тақволи киши бўлган. Ҳамидхон махдум оғир ва синовли даврларни бошидан кечирди. Чунончи, қатағон қурбони даври у кишини ҳам четлаб ўтмади. 1929 йили Ҳамидхон маҳдум ўзи туғилиб ўсган жойни ташлаб, Шарқий Туркистоннинг Қошғар вилоятигага кўчиб бориб, муҳожирликда кун кечиришга мажбур бўлади. 1984 йил она юрти Наманганга қайтиб келади. Шу тариқа Ҳамидхон махдум ҳам 2 аёлга уйланган. Аввалги аёли Наманганлик бўлиб, Ҳикматой Тўрахон ҳожа қизлари. Улардан 1та қиз, 1та ўғил фарзанди бор. Фарзанлари Каримахон ойим (1926-2021), Эшон Дадахон (1928-2001).

Ҳамидхон махдумнинг иккинчи аёли Қошғарлик Саодатхон ойим бўлиб, ундан 5 та қиз ва 2та ўғли бор. Умархон (1945-1990) ва Анваржон (1948).

Каримахон ойим Муҳаммад Дадабой халфа ўғиллари билан турмуш қуриб, уларнинг 6та ўғил, 1та қиз фарзанди бор. Ўғиллари Маҳмуджон (Дадабоев) (1947-2018), Толибжон (1950), Абдулатиф (1952), Одилжон (1953), Носиржон (1958), Баҳодир (1966).

Эшон Дадахоннинг 4та ўғил, 4та қиз фарзанди бор.


Ўғиллари Фарҳоджон (1957), Қодиржон (1963), Абдулвоҳид (1972), Абдулаҳад (1976-2019)[2]. 

Мулла Отахон махдум, яъни Авлиё домла қабрлари авлодлари томонидан 2005 йил қайта таъмирланди. Зиёратга келган кишилар учун Қуръон тиловати қиладиган алоҳида жойлар ташкил этилиб, обод ва кўркам қадамжога айлантирилди.

(Тамом)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.   


[1] Р. Файзуллаев. Н. Абдулаҳатов. Муҳаммад Юсуф Ҳазин Марғиноний.—Т.; Шарқ, 2013. б. 543 .Б. 71

[2] Ушбу маълумотлар Отахон махдум (Авлиё домла) авлодларининг шахсий архивидан олинди

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига жуда кўплаб уламолар хизмат қилганлар. Уларнинг айримлари қуйидаги машҳур уламолардир1 Абул Муин Насафий. давоми...

5009 22:24 / 27.04.2017
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларини навбатдаги сонида устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг падари бузрукворлари Муҳаммад давоми...

7952 13:20 / 22.11.2017
Улуғ султон, Абул Фатҳ Маликшоҳ ибн султон Алп Арслон Муҳаммад ибн Чағирбек Салжуқий Туркий.Оталаридан кейин ҳукмронлик қилганлар. Алп Арслоннинг кўрсатмаларига давоми...

2579 11:00 / 30.08.2021
Шайх доктор Муҳаммад Холид Хорса Тароблусдаги Ислом даъвати университетини тамомлаган.У 1998 йилда Умму Дармон университетида қиёсий фиқҳ бўйича диссертация давоми...

3767 23:00 / 27.05.2022