1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Суҳбат: Ҳеч кимга зулм қилма!

15:00 / 30.01.2022 4186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан: «Мени нега урдингиз?» деб сўради. Устози: «Жим!» деди. Маъмун ҳар сафар устозига мазкур саволни берса, устози унга: «Жим!» дерди. Орадан йигирма йил ўтгандан сўнг Маъмун халифалик мансабини эгаллади. Унинг биринчи қилган иши устозини ўз ҳузурига чорлаш бўлди. Устози келгач, ундан: «Болалигимда мени нега урган эдингиз?» деб сўради. Устози табассум қилди ва: «Ҳалиям унутмадингми?» деб сўради. Маъмун: «Аллоҳга қасамки, унутмадим», деб жавоб берди. Шунда устоз Маъмунга: «Мазлум зулмни унутмаслигини билишинг учун шундай қилгандим. Ҳеч кимга зулм қилма! Зулм мазлумнинг қалбидаги олов бўлиб, йиллар ўтса ҳам ўчмайди. Бандаларнинг бандаларга қилган зулмлари эскирмайди, чиримайди. Агар мазлум золимни кечирмаса, Аллоҳ золимга жавоб қайтариш пайтини, муносиб вақтда ва муносиб жойда ҳукм қилишни белгилаб қўяди» деди.

«Ховатир роқия журнали» саҳифасидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суратдаги мисрлик болакайнинг исми Зиёд Муҳаммад. У ҳозирда ўн уч ёшда. Зиёд қўлсиз ва оёқсиз ҳолда туғилган. Чақалоқлигида отаонаси унинг аъзолари кейинчалик давоми...

3786 12:17 / 19.12.2022
Магистрлик илмий ишимни тайёрлаш учун университетга бораётганимда доим шу кўчадан ўтаман. Ҳар гал шу кўчада бир қизни салфетка сотаётганига, қоғозга бир давоми...

6985 18:30 / 09.06.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1337 18:25 / 13 январь