1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илк умрачилар она-Ватанга қайтишди

10:26 / 02.02.2022 1788 pdf Ўқиш режими + -

1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида юқори даражада кутиб олишди.

Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди.

Маълумот учун, зиёратчилар Мадинаи мунавварада Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғида зиёрат ва ибодатда бўлдилар. Маккаи мукаррамада эса умра амалини бажариб, Каъбаи муаззамани тавоф этишди. Шунингдек, Раҳмат тоғи – Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам зиёрат қилишди.

Кутиб олиш жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайт ва ижтимоий тармоқларида, шунингдек, давлат ва нодавлат телевидениялари орқали батафсил ёритилади.

Аллоҳ таоло умра сафаридан қайтган ҳамюртларининг ибодат ва зиёратларини даргоҳида қабул қилсин, муборак зиёратни барчамизга насиб этсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи экани ҳақ. Агар банда Қуръонни ихлос ила ўрганишга ҳаракат қилса, албатта фойда топар. Мабодо бирор халал етса, банда айбни давоми...

2043 15:00 / 29.01.2021
2023 йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган Янги ҳаётrdquo давоми...

1449 20:01 / 03.05.2023
2019 йилнинг 2830 март кунлари Москва ва Грозний шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва меҳрсаховат хабарчиси, шиори остида Халқаро диний конференция бўлиб ўтади.Тадбир давоми...

2303 18:13 / 27.03.2019
Қадрли юртдошлар Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот давоми...

922 12:15 / 27.06.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021