1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятидаги «Янги ҳаёт» жомеъ масжидига илк ғишт қўйилди

20:01 / 03.05.2023 1448 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган “Янги ҳаёт” масжидининг илк ғишт қўйиш маросимида қатнашдилар. Шунингдек тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров, туман мутасаддилари, уламолар, нуроний оқсоқоллар, муҳандис ва қурувчи ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.
Дастлаб Муфтий ҳазратлари жамоатга бугунги кунда диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар, масжид ва мадрасалар обод бўлаётгани ҳақида сўз юритиб, бундай масжидлар элимизга маърифат тарқатиш маскани бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, тадбирда Қуръон тиловат қилиниб, масжид бунёдкорларига эзгу ниятлар билдирилди, халқимиз фаровонлиги ва масжид қурилишига ҳисса қўшаётганлар ҳаққига дуолар ўқилди.
Маросим сўнггида эҳсон дастурхони ёзилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу масжиднинг эски биноси 1956 йилда қурилган. У пахса, хом ғиштдан бўлгани учун фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганди. Қолаверса, кейинги пайтда намозхонлар сони ортиб, жамоат намозига хонақоҳ торлик қилаётган эди.
Эндиликда Сирдарё туманининг марказидаги аҳоли ва меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида, жоменинг янги биноси эски жойидан 200 метр катта йўл бўйига яқин манзилга кўчирилди.
Мажмуанинг умумий майдони бир гектарни ташкил этади. Янги хонақоҳга ёнидаги айвонлари билан қўшиб ҳисоблаганда 5 мингдан зиёд одамни сиғдира олади. Унда совуқ ва иссиқ кунлар учун барча шароит яратилади. Бундан ташқари, зиёратга чиққан йўловчи аёллар учун ҳам 25 кишилик алоҳида намозхона қуриш режа қилинган.
Лойиҳага кўра, 45 метрли минорқилинган.баландлиги 20 метр, айланаси 10 метр бўлган гумбаз масжидга ўзгача файз ва виқор бахш этади.
Мажмуада маъмурият хоналари, замонавий кутубхона, мажлислар зали ва бошқа қўшимча бинолар ҳам ўрин олган. Таҳоратхонаси бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат кўрсатади. Масжид қурилишини якунлаш ишлари 2025 йилга режа қилинган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф давоми...

1243 22:09 / 24.11.2023
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2696 13:30 / 06.03.2019
Британияда аҳолининг паст қатламидан иборат ёш чавандозлар муслима аёл Хадича Меллах ҳомийлик қилаётган янги академия пойгасида қатнашиш имкониятига эга давоми...

1902 11:37 / 26.05.2021
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур давоми...

1958 19:56 / 26.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021