1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Биласизми, энг бой инсон ким?

13:00 / 04.03.2022 2967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!».

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди».

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!».

Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.

Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.

Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.

Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.

Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.

Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.

Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.

Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сени ризқинг.

Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сени ризқингдир.

Меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сени ризқингдир.

Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сени ризқингдир.

Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сени ризқингдир.

Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сени ризқингдир.

Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сени ризқингдир.

Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сени ризқингдир.

Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сени ризқингдир.

Фарзандларингни кўксингга босяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сени ризқингдир.

Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сени ризқингдир.

Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча-қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сени ризқингдир.

Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.

Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.

Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир. 

Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан.

Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма, саодатли бўласан!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

2914 16:31 / 14.01.2023
Нафсидан рози бўлмайдиган жоҳил, билимсиз инсон билан ҳамсуҳбат бўлишинг нафсидан рози бўлган олим билан ҳамсуҳбат бўлишингдан яхшироқдир.Нафсидан рози давоми...

2328 11:00 / 31.05.2021
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер юзида Ўзига халифа қилиб Одам алайҳиссаломни яратди. Унинг наслидан тарқаган зурриётларга икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. давоми...

4996 10:13 / 17.10.2017
Ҳудҳуд сассиқпопушак Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллабяшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида давоми...

4950 11:00 / 17.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021