1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Юз ва бошга уришнинг оқибати

10:00 / 04.03.2022 4474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкалик тадқиқотчилар бошга ва юзга қайта-қайта уриш алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Маълумки, алцгеймер касаллигида мия ўз вазифасини бажара олмай қолади. Мия ва асаб касалликлари билан вафот этган 12 спортчининг жасадини ўрганиш натижасида уларнинг асаб тизимига шикаст етгани маълум бўлди.

Маълумки, бокс, каратэ, кикбокс каби спорт турларида бош ва юзга уриш, тепиш кўп содир бўлса, футболда тўпни бош билан уриш, қайтариш асносида бошга зарба тегади.

Бостон университети тиббиёт факультети ўқитувчиси «Бу зарбали спортда содир бўладиган бошнинг такрорий шикастланишининг биринчи паталогик далилидир. Бунинг мотор нейрон касаллигига боғлиқлиги бўлиши мумкин» деган. Бу касаллик марказий асаб тизимининг юқори ва пастки ҳаракатлантирувчи нейронлари шикастланадиган, фалаж ва кейинчалик мушаклар атрофига олиб келадиган прогрессив, даволаб бўлмайдиган дегенератив касаллик. Касаллик пайтида оёқ-қўлларни ҳаракатлантириш, ютиш, гапириш ва ҳатто нафас олиш учун масъул бўлган мушаклар аста-секин шикастланади.

Жоҳилият даврида юзга, бошга уриш кенг тарқалган эди. Киши ўз ходими ёки қулининг бошига урарди. Лекин раҳмат Набийси бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин!» деганлар.

Табароний ривоятлари.

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз уришмоқчи бўлса, юз (га уриш)дан сақлансин!» деганлар.

Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин биз умматларини юзга уришдан қайтарганлар. Ўзлари ҳеч қачон оналаримизнинг, фарзандларининг ва ходимларининг юзларига урмаганлар.

Тиббиёт соҳасида юзга уришнинг хатарлари аниқланганига кўп вақт бўлмади.

Шундай экан болаларни, аёлларни, хизматкорларни уришдан сақланишимиз лозим.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нейрожарроҳ, невропатолог, невролог бўлмаганларини ҳисобга олсак, «Юзга уришдан сақлансин!» деб ўн тўрт аср олдин айтганлари у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларига далиллардан биридир!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж мавсумига отланган жазоирлик 200 нафардан ортиқ бўлажак ҳожилар самолётга чиқиб ўз жойларини эгаллашди, ҳамма жойлашиб бўлгач самолёт Макка шаҳри сари учиб давоми...

7702 15:00 / 03.07.2022
. , . ,. . Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом .БайтулМақдиснинг обод бўлиши Ясрибнинг хароб давоми...

3259 11:31 / 29.07.2024
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

3066 19:21 / 14.03.2020
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кўзи кичик, юзи қизил, бурни пучуқ, юзи тери қопланган давоми...

3170 10:16 / 30.06.2024