1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чўлпонни ёдга олган Эрдоған

12:14 / 30.03.2022 3062 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан ташриф буюриб, юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф давомида икки давлат орасидаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб борилмоқда

Етакчилар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар алмашдилар.

Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги юқори даражасидан келиб чиқиб, муносабатларимизни кенг қамровли стратегик шериклик мақомига кўтаришга келишиб олдик, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Яқинда Тошкентда барча туркий халқларнинг буюк маданий мероси бўлган ноёб асар – «Дада Қўрқут» китоби ўзбек тилида тўлиқ ҳолда нашр этилди. Ўнлаб достонлардан иборат ушбу китоб аждодларимизнинг шонли тарихи, ота-боболаримиз жасорати ва донишмандлигидан дарак беради.

Давлатимиз раҳбари ушбу китобни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга туҳфа қилди.

Ушбу брифингда президент Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон-Туркия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлганини қайд этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:

«Маълумки, Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва Ўзбекистонда биринчи бўлиб элчихона очган мамлакатдир. Ўзбекистонда илк Бош консуллик очган биринчи мамлакат ҳам Туркиядир. Самарқанддаги Бош консуллигимиз бир йилдан буён ўзбек қардошларимиз ва ватандошларига хизмат қилиб келмоқда.

Муносабатларимиз замирида жуда кучли умумий тарих, тил, эътиқод ва маданий алоқалар мужассам. Бу шундайки, бир аср олдин миллатимиз Анадолуда аёлу эркаги ила Истиқлол учун курашаркан, ўзбек қардошларимиз бу ерда биз учун дуолар қилиб, қаҳрамонлик шеърларини ёзаётган эдилар.

Марҳум Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон юрагидан чиққан тўфонни сатрларга солиб, Анадолу қишлоғининг музаффар ўрдаларига шундай саломлар йўллаётганди:

Эй Инону, эй Сакария, эй истиқлол эрлари,

Миллий Мисақ олинганча тўхталмасдан илгари!

Ҳа, шундай соғлом ва самимий қардошлик алоқаларимиз бўлган Ўзбекистон билан муносабатларимизни барча жабҳада янада ривожлантириш саъй-ҳаракатидамиз».

Фойдаланилган манбалар:

president.uz

platforma.uz

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қирғизистондаги ҚирғизТурк Манас университетининг Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Имом Бухорий давоми...

2320 14:12 / 13.10.2018
Мадинада ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг шимолий қисмига янги гиламлар тўшалди. Ушбу ташаббус Пайғамбаримиз масжиди маъмурлари давоми...

1889 13:56 / 17.12.2024
Рамазони шарифнинг шукуҳли кунларида, бугун 10 апрель, якшанба куни GRAND TA`LIM Қўқон филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга бир қатор ҳурматли меҳмонлар, давоми...

1966 14:36 / 10.04.2022
Янги Ўзбекистонда илмфан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни давоми...

2267 08:00 / 27.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021