1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Олтиндан бўлган сўзлар (биринчи мақола)

09:00 / 19.04.2022 3223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Билингки, Қуръон қироати ва унинг оятлари маъносини тадаббур қилиш, Қуръонни давомли равишда тартил билан ўқиб бориш, сизнинг тилингизни фасоҳатли, гапириш услубингизни юксак савияли ҳамда жозибадор қилади. Шундай экан, Қуръон ойи бўлган Рамазонда бу ишга яна ҳам эътиборли бўлайлик.

2. Имом Қуртубий айтадилар: «Ким Қуръон ўқиб юрса, 100 ёшга етса ҳам ақлидан фойдаланаверади».

Илмий ўрганишлар шуни исботладики, Қуръонни ёд олиш ва уни доим ўқиб юриш хотирани мустаҳкамлашда ва фаоллатиришда энг муҳим омилдир.

3. Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қалбнинг давоси бештадир.

Қуръонни тафаккур ила қироат қилиш;

Қоринни бўшатиш (ортиқча тўйиб кетмаслик);

Қиёмул лайл (тунни ибодат ила ўтказиш);

Саҳар пайтлари тазарру билан дуо қилиш;

Солиҳларнинг мажлисларида ўтириш».

4. Ҳофизи Қуръон ёд олган Қуръонига амал қилишга муваффақ қилинса, энди уни ўргатишга, ёйишга, бошқаларни Қуръонни ёд олишга чорлашга ҳаракат қилсин. Қуръонни одамларга улашишда бахиллик қилмасин. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар.

5. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бирор киши Аллоҳга тақво қилишда, У зотнинг чегараларини муҳофаза этишда, ҳаром қилганидан четланишда рўза ибодатичалик восита йўқ. Рўза уни фарз қилган зотнинг Аҳкамул ҳакимийн ва Арҳамур роҳимийн Зот эканига далилдир».

6. Салафи солиҳлардан бирлари айтадилар: «Аллоҳ истиғфор айтган кишини азоблайди деб ўйламайман. Чунки Аллоҳ у бандасига истиғфорни илҳом қилди, қандай қилиб бандасига истиғфорни Ўзи илҳом қила туриб, унга азоб беришни хоҳлайди. У зот Қуръонда шундай марҳамат қилган: «Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар» (Зориёт сураси, 18-оят)».

7. Барча гуноҳлар мўминнинг қалбида ҳасрат ва надомат уруғини экади. Бироқ ғийбат бундан мустасно. У ғийбатчига чиройли кўринади, ҳатто унинг улкан гуноҳлигини ҳам ҳис қилмайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғийбатни яхшиликларни йўқ қиладиган иллат эканини таъкидлаганлар.

8. Қалб гуноҳ ва маъсиятдан қанчалик пок ва тоза бўлса, Қуръонга муҳаббати шунча зиёда бўлади, Уни улуғлаши янада ортади, Ундан тез таъсирланадиган бўлади. Аллоҳнинг каломи билан қалбнинг ўртасини гуноҳлар каби тўсадиган девор йўқ.

9. Ким Қуръонни яхши кўрса, Уни тиловат қилиш учун вақт топади. Қуръонни ўқиб ўрганиш учун вақтим йўқ деган масалага келсак, бу дангаса нафс соҳибини қуруқ баҳонасидан бошқа нарса эмас.

10. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида ибодатларни кўпайтирар эдилар. Бу ойда бошқа ойда қилмайдиган жидду жаҳдни қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу улуғ ойда садақа, яхшилик, Қуръон тиловати, намоз, зикр, эътикоф ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтирар эдилар.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳавои нафсингга қарши чиқ, чунки ҳавои нафс кишини айбланадиган нарсалар сари етаклайди. Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

51 17:56 / 18 февраль
Рамазоннинг охирги кунлари ҳам етиб келди. Ибодатларга янада жидду жаҳд билан киришадиган паллалар... Юртимизнинг кўпгина масжидларида Қуръон хатмлари ўз давоми...

1403 16:49 / 27.03.2025
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг давоми...

2319 09:00 / 22.03.2023
Савол фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб Жавоб мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

9312 11:00 / 28.03.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021