1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Карим хатмонасини ғанимат билинг!

19:15 / 27.04.2022 2251 pdf Ўқиш режими + -

Алҳамдулиллаҳ улуғ ойнинг энг ғанимат онлари – Лайтул қадр кечаларига ҳам етиб келдик. Бугун, 27 апрель куни диёримиздаги 350 та жомеда хатми Қуръонлар ўз ниҳоясига етади. Хусусан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ушбу улуғ Қуръон ойи, муборак Рамазони шариф муносабати билан бир ой давомида масжид имом ноиби, устоз, Қуръон ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Муҳаммад Саид қори Муҳаммад Айюб ўғли таровеҳ намозини адо этиб беришди.

Шу билан бугунги кунга қадар якунланган хатми Қуръонлар сони 710 тага етади.

Бугун ана шундай файзли кечада юртимизнинг 350 та масжидларида хатми Қуръонлардан сўнг мўмин-мусулмонларимиз бир пайтнинг ўзида ҳам дуо, ҳам илтижо ва ҳам Ҳақ таолога муножот қиладилар.

Азизлар, мана шундай дуолар мустажоб бўладиган, гуноҳлар кечириладиган фурсатларни ғанимат билайлик!

Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг давоми...

3748 11:45 / 18.04.2019
Тошкент шаҳрига янги бош имомхатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имомхатиби ва Мирза Юсуфrdquo жоме масжиди имомхатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ давоми...

3505 18:40 / 19.10.2021
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора давоми...

2031 18:20 / 26.08.2019
Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун молию жони билан курашиб келган. Аммо воқелик давоми...

4090 11:00 / 20.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021