1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кутилганнинг акси

17:00 / 27.04.2022 4566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд кўрса-ю, фарзанди икки чиройни: ўзидан заковатни, аёлидан чиройни олса. Хуллас, ўша аёлга уйланиб, ундан бир нечта фарзанд кўрибди. Афсуски, болаларига ундан бадбашаралик, аёлидан эса нодолик ўтибди… Орзу қилган, кутган нарсасининг акси бўлибди. Чунки унинг кўзини ўша аёлнинг чиройи кўр қилиб, хомхаёлларга солган эди.

Шайтон инсонни шу тариқа васваса қилади. Уни хато ва маъсиятлар билан гиж-гижлаб, ютуқ ва зафарни умид қилдиради… Шайтон унга: «Ўғирла бойиб кетасан», дейди. У ўғирликка қўл уради, кейин қўлга тушиб жазоланади… «Тарозидан ур, сутга сувни аралаштириб сот, закот бермасанг бойлигинг кўпаяди…» дейди. Қарабсизки касод бўлганини ўзи ҳам билмай қолади… «Имтиҳонда фириб ишлат ўтиб кетасан», дейди… Кейин ушланиб қолиб шармандаси чиқади, мадраса ва университетдан ҳайдалиб ҳам кетади… Шунга ўхшаш инсонни ҳавои нафсига мос ишлар билан алдайди.

Аллоҳ таоло: «У (шайтон) уларга (ёлғон) ваъда берур ва хом хаёлларга солур. Шайтон уларга алдовдан бошқа нарсани ваъда қилмас», деган. (Нисо сураси, 120- оят).

Ва яна У Зот: «Шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат ловуллаган олов соҳиблари бўлишларига чақиради, холос», деган. (Фотир сураси, 6- оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зийрак – ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни кўзлаб амал қилган одамдир. Ожиз нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир», дедилар». (Термизий Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва «ҳасан ҳадис», деган).

Курашга киришганингда энг юқори натижага эришишим аниқ, деб қатъий айтиб, ўжарлик қилиб туриб олма, чунки муқаддималарнинг натижалари бор. Хато ортидан тўғрилик келиб чиқмайди.

Аллоҳим, бизларга тўғри йўлни кўрсат.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Таржимон
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига давоми...

2275 16:00 / 12.12.2023
Ҳаж мавсумига отланган жазоирлик 200 нафардан ортиқ бўлажак ҳожилар самолётга чиқиб ўз жойларини эгаллашди, ҳамма жойлашиб бўлгач самолёт Макка шаҳри сари учиб давоми...

7704 15:00 / 03.07.2022
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир, 12оят.Ўйлаб кўрилса, давоми...

3506 11:30 / 05.09.2021
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

2938 14:00 / 08.10.2021