1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, дўзахдан сақла!

14:30 / 17.05.2022 3705 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафарда бўлсалар, эрта тонгда:

سَمَّعَ سَامِعٌ بِحَمْدِ اللهِ وَحُسْنِ بَلاَئِهِ عَلَيْنَا رَبَّنَا صَاحِبْنَا وَأَفْضِلْ عَلَيْنَا عَائِذًا بِاللهِ مِنَ النَّارِ

«Саммаъа самиъун биҳамдиллаҳи ва ҳусни балаиҳи ъалайна роббана соҳибна ва афзил ъалайна ъаизан биллаҳи минан нар», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эшитгувчи Аллоҳга ҳамд айтганимизни ва бизга чиройли синовлар берганини эшиттирди. Эй Раббимиз, бизни дўст айла. Ўзингнинг номинг ила дўзахдан паноҳ тилашни бизга энг афзал амал қил.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми, дедилар. Мен .Ҳа, айтинг, эй давоми...

4719 08:46 / 19.12.2018
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга давоми...

2070 09:15 / 18.02.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал давоми...

2875 08:47 / 20.07.2019
Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб .Шом намозини ўқиб бўлсанг, давоми...

7951 16:35 / 09.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021