1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Эшикни қайси томонга очишни ҳам билиш керак

10:20 / 19.05.2022 9714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Людовик XIV даврида ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслардан бири қалъанинг чекка бир бурчагидаги махсус изоляторда ҳибсда эди. Маҳбуснинг қатл этилишига бор йўғи бир кеча қолган эди. Кутилмаганда ўша кечаси хонанинг эшиги очилиб, Людовик XIV қўриқчилари билан кириб келди ва маҳбусга: «Сенга фурсат бераман, агар ундан фойдалана олсанг, қутилиб қолишинг мумкин. Хонангда бир чиқиш жойи бор. У қўриқланмайди. Агар уни топа олсанг, қамоқдан қутилиб чиқиб кетасан. Бордию топа олмасанг, эрталаб қуёш чиққандан сўнг қўриқчилар сени қатл қилиш учун олиб кетадилар», деди.

Қўриқчилар маҳбуснинг кишанларини ечгач, император билан бирга хонани тарк этдилар. Маҳбус жазодан қутилиш учун ҳаракатни бошлади. Ўзи турган хонани бирин-кетин кўздан кечириб, тафтиш қила бошлади. Ерга солинган чириб кетган гилам билан тўсиб қўйилган кичик дарчага кўзи тушди ва кўнглида орзу пайдо бўлди. Гиламни суриб дарчани очди, қараса ичида ер ости сувхонасига олиб тушадиган нарвон бор экан. Ундан у ёғида эса тепага кўтариладиган зина бор экан. У зинадан кўтарилиб бораётган эди, ташқаридан эсаётган енгил шабада димоғига урилди. Бу эса маҳбуснинг кўнглидаги орзу-истакларни кучайтириб юборди. У ҳаракатни давом эттириб, охири қалъанинг баланд минорасига чиқиб қолди. У ердан ерни кўриб бўлмас эди. Оёғи билан деворни тепиб кўрди. Қаттиқ тошга урилди. Тошни қайтадан тепиб кўрган эди, улкан тош бироз ҳаракатланди. Тошни бироз суриб, унинг ортида тор сувхонани кўрди. У ерга эмаклаб ҳам сиғиш жуда қийин эди. Маҳбус эмаклаган ҳолда сувхона сари судрала бошлади. Шу аснода сувнинг чайқалиш овозини эшитди. Қалъанинг дарёга туташиб кетганини билгани учун ҳам кўнглидаги қамоқдан қутилиш орзуси зиёда бўлди. Лекин афсуски, охирида дарёга ўтиб кетадиган дераза темир панжара билан тўсилган эди. У панжарадан фақат дарёни томоша қилиш мумкин эди холос. Шу тарзда маҳбус туннинг ҳаммасини қочиш чорасини излаб ўтказди.

Бир жойдан дарча кўриб қолади. Кўнглида умид учқуни пайдо бўлади. Сувхона кўриб қолади, умидлари кучаяди. Бошида қутулиб кетаман деган маҳбус охирида қочиш имкони йўқлигини англаб, умидсизликка тушади. Шу билан кеча ҳам ўтди ва янги куннинг қуёш нури изолятор деразасидан хонани ёритар эди. Шу пайт эшик очилиб император кириб келди ва маҳбусга қараб: «Ҳалиям шу ердамисан?», деди.

Маҳбус: «Менга рост гапиряпсиз», деб ўйлаган эдим, император?!», деди.

Император: «Рост гапирган эдим» деди.

Маҳбус: «Мен бу хонани текширмаган жойим қолмади. Сиз менга айтган чиқиш жойи қаерда эди?», деб сўради.

Шунда император: «Хонангнинг эшиги очиқ эди, қулф эмасди», деди.

Хулоса шуки, инсон ҳаётида доим ўзини қийинчиликларга солади. Муаммодан чиқиш учун осон йўлни қидирмайди. Баъзида муаммодан чиқишимиз учун осон ечим турган бўлади. Биз эса, ечимни бошқа жойлардан ахтариб, ишни қийинлаштириб юборамиз. Биз эшикни ичкарига очмоқчи бўламиз, аслида эса ташқарига очиладиган бўлиши мумкин.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади


Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт бу мусофирчиликдир. Дунёга келар эканмиз умр бўйи давом этадиган узун йўлга мусофир бўлиб қадам босамиз. Баъзан йўлнинг ўзидан ҳам кўра елкамизга ортган давоми...

2578 13:00 / 20.12.2021
Ривоят қилишларича, бир киши ўғлини тижорат сафарига юборди. Ўғил йўлда борар экан касал, кекса тулкининг ёнидан ўтиб қолди. Тулки ҳаракат қилишга ҳам қодир давоми...

1673 14:22 / 30.04.2025
Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Имом Аъзам шундай ҳикоя қилади .Ҳаж ибодати пайтида бешта хатога йўл қўйган эканман. Бу хатоларни ўшанда бир сартарош ўнглаб қўйган давоми...

2543 19:00 / 11.11.2022
Уламолардан бири айтади.Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик давоми...

3588 15:00 / 11.12.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021