1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Самарқандга ташриф буюришди

19:30 / 06.06.2022 2164 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, замонамизнинг машҳур алломалари – шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар.

Бугун азиз меҳмонларимиз Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар дастлабки сафарларини Хўжа Аҳрор Валий мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар ва бомдод намозини адо этдилар. Сўнгра муҳаддис имом Доримийни зиёрат қилдилар. Кейин Шохи Зинда мақбарасига ташриф буюриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари, улуғ саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳуни зиёрат қилдилар.

Азиз меҳмонларнинг сафарлари имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди ва у ерда бир нечта хатм қилинган китобларнинг ижоза санадини тарқатишда иштирок этишди.

Ташриф чоғида Mахдум Аъзам қадамжоларини ҳам зиёрат қилдилар.

Ташриф жараёнини бизнинг ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ислом раҳмат ва тинчлик хабарчиси, номли халқаро конференция Чеченистон Республикаси Мусулмонлар идораси ташаббуси билан ташкил этилмоқда, деб хабар беради elAhram давоми...

2088 11:30 / 13.02.2019
Маълумки, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг .Ҳазрат Навоийни англаш сари, туркум суҳбатлари бўлиб ўтаётган эди. Баъзи сабабларга кўра, рамазон ойида суҳбат тўхтаб давоми...

1541 13:01 / 26.05.2021
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2286 13:00 / 31.07.2019
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1198 20:54 / 05.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021