1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳажга ният қилганларга эслатма ва хушхабар

09:00 / 07.06.2022 2131 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: «تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ، فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ، كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلَّا الْجَنَّةُ».

رواه الترمذي.

:Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳаж ва умрани кетма-кет қилинглар, чунки иккиси босқон темир, тилла ва  кумушнинг зангини йўқ қилганидек, фақирлик ва гуноҳларни йўқ қилади. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ

.Имом Термизий ривоят қилган

Ҳадиси шарифда ҳаж қилганда умра қилиш, умрага борганда ҳажни адо этишга уриниш, шунингдек, бу икки ибодатга эътиборли бўлиш кўзда тутилган, дейди шориҳлар. Шу билан бирга, бу ҳадисда ҳаж ва умра учун пул сарфлашда фақирликдан қўрқмаслик уқтирилган. Қодир одам фарз ҳажга пул харжлашда ушбу ҳақиқатни унутмаслиги керак ва бу тажрибада кўп кўрилган. Билганлар буни яхши тушунади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.Қуръони Карим тиловати деганда давоми...

3760 14:00 / 12.07.2021
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

2485 15:36 / 26.12.2022
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида ҳаж қилдилар. У зот ҳаж мавсумида зодроҳиласиз ҳажга келган бир қанча кишиларни кўриб қолдилар. Улар давоми...

3376 17:00 / 02.01.2021
Ўшанда маҳзунлик йили эдиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Қурайшдан ҳимоя қиладиган метин девор бўлмиш Абу Толиб вафот қилди. Завжалари, ҳабибалари, давоми...

2034 09:00 / 10.02.2023