1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Энг тоза ҳаво қаерда бўлади?

11:00 / 10.06.2022 4222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор.

وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ


Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. (Наҳл сураси, 68-оят).

Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда, унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун, у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган ишком каби нарсалардан ўзига уй тутади.

ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلاً يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ


Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир. (Наҳл сураси, 69-оят).

Ушбу оятда Аллоҳнинг асаларига ваҳийси ҳамда берган илҳомининг давоми келмоқда. Аллоҳ асаларига фақат уя қуришнигина эмас, балки бошқа нарсаларни ҳам илҳом қилгандир:

«Сўнгра ҳамма мевалардан егин».

Уяни қуриб қўйиб, мевалардан емоқ ҳам асаларига Аллоҳ томонидан илҳом қилинган. Шунинг учун у бошқа ҳайвонларга ўхшаб, бир жойда турмайди, тўғридан-тўғри мева гуллари томон учиб кетади ва уни емоққа киришади.

«Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин».

Аллоҳ асаларига ўша меваларни, уларнинг гулларини топиш йўлларини осон қилиб қўйган. Одамзот топа олмайдиган жойда бўлса-да, асалари бир зумда уларни топиб боради. Ҳамда ўша мева ва гулларни ейди.

«Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар».

Асаларининг қорнидан чиқадиган асалларнинг ранги турли бўлиши бежиз эмас.

«Унда одамлар учун шифо бордир».

Ўша асаларининг қорнидан чиққан турли рангли шаробда одамлар учун шифо бордир. Ушбу қуръоний ҳақиқат тиб илми ривожланган сари, янада аниқроқ ойдинлашиб бормоқда.

«Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир».

Асалариларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуришлари, бориб мева ва гулларни еб келиб, асал қилишлари ва ўша асал одамлар учун шифо бўлиши каби ҳодисаларда катта мўъжизалар бор.

Буни асаларичилардан ёки асаларилар ҳақида ёзилган китоблардан батафсил ўрганган одам Аллоҳнинг биру борлигига, ибодатга сазовор ягона илоҳу маъбуд эканига кўплаб оят-белгилар топади. Лекин бу белгиларни топиш учун тафаккур бўлиши шарт. Тафаккурсиз одамлар аввалгидек, мушрик ҳолида юраверадилир.

Ҳамаср уламоларимиздан баъзилари «Асалари ва унга ўхшаш баъзи ҳайвонларга Аллоҳ таоло томонидан «ваҳий қилиниши» – уларнинг дақиқ ишларга йўллаб турилиши Аллоҳ томонидан пайғамбарларга ваҳий юборилиши осон иш эканига яққол далилдир», – дейдилар. Аллоҳнинг кичик бир ҳашаротга «ваҳий қилиши» собит бўлгандан кейин, Ўшал Буюк Зотнинг Ўзининг ер юзидаги халифаси, Ўзи яратган махлуқотларнинг гултожи, одамлар ичидан танлаб олган энг яхшисига ваҳий юбориши жуда ҳам осондир. (Тафсири Ҳилолдан).

Асаларининг уяси (яшик) ичидаги ҳаво билан даволаниш ҳақида эшитганмисиз?

Буни қаранги, асалари уясининг ичидаги ҳаво биз нафас оладиган ҳаводан кўра, тозароқ ва мусаффороқ экан. Асалари уясининг дезинфекция даражаси жарроҳлик амалиёти хонасидаги дезинфекция даражасига тенг экан. Агар жарроҳлик амалиётидаги хонасидаги дезинфекция турли кимёвий моддалар воситасида амалга оширилса, асалари уясининг ичидаги дезинфекция Аллоҳнинг фазли билан табиий равишда ҳосил бўлар экан.

Асалари уяси (яшик) ичидаги ҳаво билан даволаниш — нафас олиш аъзоларининг, жумладан, бронхларнинг кенгайишига, ўпканинг фаолияти яхшиланишига, аллергия, астма касалликлари ва ревматизмдан халос бўлишга сабаб бўлар экан.

Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчага маълумки, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. давоми...

6457 18:30 / 30.04.2019
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2958 20:37 / 04.03.2024
2015 йил 24 феврал куни Сидней университети томонидан олиб борилган янги тадқиқотда ғазаб юракнинг иш тизимларини йўқ қилиши ва ғазаб ҳужумидан кейинги икки соат давоми...

2317 14:57 / 11.09.2024
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

5971 18:08 / 08.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021