1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (учинчи мақола)

20:37 / 04.03.2024 2955 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Сувга бавл қилишдан қайтариқ
Набавий покликнинг усулларидан бири шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилишдан қайтарганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар». 


Бошқа ривоятда:
«Сўнгра ундан таҳорат қилади» ва яна бошқа бир ривоятда «Оқмас сувга бавл қилишдан қайтардилар», дейилган экан.


Инсон бавлида бир қанча микроблар борлиги ва улар сув орқали бошқа одамга юқиши исботланган. Айниқса, турғун сувдаги бавл худди умумий сузиш ҳавзаларида бўлгани каби вабо, тиф, полиомиелит (полиовируслар чақирадиган ўткир юқумли касаллик. Бунда марказий нерв системаси зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади, баъзи ҳолларда ўлимга олиб келади. Полиомиелит қадимдан маълум. Асосан 3-8 ёшдаги болалар ўртасида кенг тарқалган, баъзан катта ёшдагилар орасида учрайди.) сингари кўплаб эпидемияларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг изни билан касалликлардан холи бахтли ҳаёт кечиришимиз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни сувга бавл қилишдан қайтардилар.


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва Islom.uz маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суюқлик нима эканини тасаввур қилишга уринганимизда хаёлимизда оқаётган модда образи пайдо бўлади. Бироқ суюқликлар ёпишқоқлиги даражасига кўра жуда фарқ давоми...

3624 15:00 / 01.01.2019
Аллоҳ таоло Мурсалот сурасида шундай марҳамат қилади.Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикмиhellip тирикларни ва ўликларни, 2526оятлар.Яъни ер устида юрган тирикларни давоми...

9779 15:10 / 05.10.2020
Пиёда юриш ndash юрак хасталиги, қон босими, холестерин ва диабет каби кўплаб касалликларни даволашда энг фойдали экани аниқланди. Бу олимларнинг олиб борган янги давоми...

1997 10:40 / 07.10.2024
Олимларни ҳайрон қолдирган бир тадқиқотда чумоли ўзини ва атрофини ажиб тарзда тозалаши маълум бўлди. У ўзини ва атрофини шу даражада тозалар эканки, биз давоми...

4793 09:08 / 18.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021