1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Екатерина II фармони билан босилган илк босма Мусҳафнинг асл нусхаси тақдимоти ўтказилди

12:29 / 11.06.2022 1953 pdf Ўқиш режими + -

Россия Миллий кутубхонаси бош раҳбари маслаҳатчиси Антон Лихоманов Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси биринчи ўринбосари Дамир ҳазрат Муҳиддинга 1787 йилга оид бир неча китобларни тантанали равишда топширди. Жумладан, бир кун аввал Москва жомеъ масжидига қиролича Екатерина II фармони билан босилган илк босма мусҳафнинг асл нусхасини олиб келишди. Бу мусҳафни Қозон шаҳрининг имом-хатибларидан бири Али Усмон ҳазратлари ёзганлар. Кейинчалик, 1803 йилда бу мусҳаф Қозон шаҳрига олиб келинган. Бизнинг юртимизда «Қозон босма Мусҳаф» номи билан танилган Қуръони Каримнинг ушбу илк нусхаси мазкур тадбирда ташриф буюрган меҳмонларга намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари ҳам иштирок этишди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони расмийлари Саудия миллий авиакомпанияси йўловчиларига чипта билан бирга 96 соатлик туристик виза олиш имконини берувчи янги дастур давоми...

3967 15:24 / 02.02.2023
2024 йил 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, номли халқаро конференцияга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида давоми...

1272 14:45 / 11.10.2024
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий давоми...

1369 05:01 / 31.08.2024
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрини дунёдаги энг соғлом шаҳарлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар давоми...

2641 14:35 / 28.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021