1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-nashr» муҳаррири, устоз Эркин Малик «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландилар

14:29 / 27.06.2022 2040 pdf Ўқиш режими + -

27 июнь куни юртимизда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» кенг нишонланади. Шу кун муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўллаб, соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқ ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, юртдаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Тақдирланганлар орасида «Hilol-nashr» нашриёт матбааси муҳаррири, устоз Эркин Маликнинг ҳам борлиги жуда қувонарли. Қатор китоблар муаллифи, шу билан бир қаторда ёшларимизга ҳам илм-маърифат йўлида устозлик қилиб келаётган Эркин Малик «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирландилар.
Биз ҳам барча ижодкорларни «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан самимий муборакбод этиб, чексиз ҳурмат ва энг эзгу тилакларимизни билдириб қоламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 11 июнь куни бошланган футбол бўйича Европа чемпионати тобора жадал қизғин тус олиб, бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб қилмоқда. Шу муносабат давоми...

2447 09:00 / 16.07.2021
Буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридийнинг издоши, мотуридийлик таълимотининг кенг ёйилишига улкан ҳисса қўшган давоми...

1676 08:48 / 28.09.2021
Бугун, 21 октябрь куни пойтахт имомхатиблари йиғилишида Тошкент шаҳар бош имомхатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги давоми...

2768 15:32 / 21.10.2021
Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида давоми...

1299 20:14 / 16.04.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021