1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан меморандум имзоланди

20:14 / 16.04.2024 1302 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Хванг Бёнг Ха-Аҳмад жаноблари ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашув ўтказдилар.  

Федерацияси президенти Ўзбекистон делегациясининг ташрифи билан қутлаб, юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар ва Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунёнинг турли бурчакларидан зиёратчиларни ўзига жалб этишини эътироф этди. Шунингдек, у бир неча бор заминимизда меҳмон бўлганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини ва самимийлигини алоҳида қайд қилди.

 Мулоқотда муфтий ҳазратлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идоралар ўртасида алоқалари йўлга қўйилгани, ўтган Рамазон ойида бир гуруҳ ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореянинг Сеул, Кожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда маҳаллий аҳоли ва ватандошлар билан маърифий суҳбатлар ўтказганларини айтиб ўтдилар. Ўзбекистондаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, диний жабҳадаги янгиланишлар тўғрисида маълумот бердилар. Шунингдек, маросим иштирокчиларига Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ролик намойиш этилди ва тарқатма материаллар тақдим этилди.  

Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун асос бўладиган англашув Меморандуми имзоланди. Mазкур ҳужжат асосида диний соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, диний таълим ва имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ёт ғояларга биргаликда қарши курашиш ва ҳамкорликда анжуманлар ўтказиш кабиларни амалга оширилади. Шунингдек, Жанубий Кореяда меҳнат мигрантлари кўп жойлашган ҳудудлардаги жоме масжидларга ўзбекистонлик имом-хатибларнинг узлуксиз маърифий суҳбатлар ташкил этиш имкониятлари пайдо бўлади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда давоми...

1305 16:27 / 11.10.2024
Маълумки, жорий йилнинг сентябрь ойидан .Аиша, халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш курси очилган эди. Бу ҳақада Muslimaat.uz сайти хабар беради.Ушбу ўқув давоми...

2325 10:30 / 14.11.2019
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4325 11:20 / 25.10.2018
2019 йилнинг 2426 апрель кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида .Россия ва Ислом дунёси, шиори остида XIхалқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда islom.uz манбаси хабар давоми...

2587 09:00 / 27.04.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021