1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зулҳижжа ойи кириб келди. Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

13:16 / 30.06.2022 2929 pdf Ўқиш режими + -

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Aстрономларнинг таъкидлашича, 27 май пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 1218 да Масжидул Ҳаромда қуёш Каъбатуллоҳга тўғри келади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар давоми...

3733 19:00 / 26.05.2021
Финляндияда босма Қуръоннинг илк нашри 1943 йил мамлакатда яшовчи мусулмон татарлар томонидан чоп этилган.Волга татарларини марказий Россиядан Финляндияга иш давоми...

2023 13:30 / 21.06.2021
2025 йил 14 март куни Ҳамид Пател, Офстед Ofsted mdash Англиянинг таълим стандартлари бўйича масъул органининг вақтинчалик раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда aniq.uz сайти давоми...

1430 12:35 / 18.03.2025
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 1516 октябрь кунлари мамлакатимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро давоми...

1172 22:38 / 14.10.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021