1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Африка фотиҳи

11:00 / 15.07.2022 3199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибнул Асир «Комил»да шундай дейди: Уқба ибн Нофеъ раҳимаҳуллоҳ Африкада шаҳар қурмоқчи бўлди. Шаҳарда мусулмон аскарлари, оилалари ва моллари зарарлардан омонда бўлишини мақсад қилган эди.

Шаҳар учун Қайрувон мавзеси танланиб, у ер турфа хил йиртқич, ваҳший ҳайвонлар, ўта заҳарли илонлар ва бошқа заракунандаларга тўла эди.

Уқба Аллоҳ таолога дуо қилди. Зотан, у дуоси мустажоб инсонлардан эди. Сўнгра: «Эй йиртқичлар ва илонлар. Биз Аллоҳ расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобимиз ва бу ерда яшамоқчимиз. Бу ердан кетинглар. Бугундан кейин бу ерда қай бирингизни кўрсак, қатл қиламиз», деб хитоб қилди.

Унинг бу хитобидан сўнг ўша жой аҳолиси бўлган кўплаб барбарлар, кун давомида йиртқич ҳайвонлар ва заҳарли илонларнинг болаларини эргаштириб, у жойдан чиқиб кетаётганини кўришди ва иймон келтириб, мусулмон бўлишди.

Бу Уқба ибн Нофеъ Фиҳрий роҳимаҳуллоҳ бўлиб, у тобеъинларнинг катталаридан бўлган. Миср фатҳида иштирок этган. Кейинчалик Муовия розияллоҳу анҳунинг даврида Триполи, Жазоир ва Мағриб ерларини фатҳ этган. Ҳижрий 50 (670) йилда Мағрибдаги биринчи исломий шаҳар — Қайрувонни бино қилган. Мазкур шаҳар ҳам даъват, ҳам қўшин тўпланадиган марказ бўлган ва у ерда машҳур Уқба ибн Нофеъ масжиди бино қилинган.

Кўплаб ўлкаларни фатҳ этган буюк қўмондон Атлантика қирғоғигача бўлган ерларни фатҳ этиб, асосий қўшинни Қайрувонга жўнатади. Ўзи 300 аскар билан ортга қайтаётган вақтда душман кўп сонли қўшин билан уларга ҳужум қилади. Натижада Уқба ибн Нофеъ ҳам шаҳид бўлади...

Манбалар асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҳижратдан аввалги 13 йил Рамазон ойи, душанбага ўтар кечаси милодий 610 йил, августОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давоми...

3065 10:30 / 26.11.2019
Ниҳоят кунларнинг бирида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорида эканларида .Иқроъ, .Ўқи, деган гулдурос овозни эшитдилар. Ана ўша овоз жоҳилият давоми...

3728 14:04 / 12.11.2019
Саҳобаларнинг кўплари бу сулҳни ёқтирмадилар. Натижаси уларга ёмон бўлиб кўринди. Улар ўзларини мағлуб бўлгандек, енгилгандек ҳис қилдилар. Улар орасида Умар ибн давоми...

2819 17:30 / 06.06.2021
Милодий 809 йил 24 мартда Аббосий халифалардан бўлган Амин отаси Ҳорун арРашид вафот этгач халифаликка ўтирди. Аввалда Ҳорун арРашид уни тахт вориси қилиш ҳақида давоми...

1721 16:05 / 31.10.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021