1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Aмерикaлик шифокорни шокка туширган воқеа

14:31 / 15.07.2022 5273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 1940 йилларнинг охирларида Aмерикада бир воқеа содир бўлади. Бир бой бизнесменнинг ўлимидан бир неча йил ўтгач, бир аёл боласи билан судга мурожаат қилади. Унинг айтишича, бола ўлган бизнесмендан. Ўликдан ДНК тестини ўтказиб бўлмайдиган бир пайтлар эди. Тиббиётда техника такомиллашмаган даврлар эди.

Aмерика ҳуқуқ тизимларида бу ҳодисага жавоб топа олмай, улар бошқа тизимларга мурожаат қилишади.

Улар Рим ҳуқуқига қарайдилар. Қадимги юнон хуқуқ тизимидан масалага ечим излайдилар.

Туркияга бир делегация келади. Уларни Истанбул муфтийси Умар Насуҳи Билменга рўбаро қилишади. Aввалига жамоа бунга тушуна олмайди. Улар истаксиз бўлса ҳам учрашадилар.

Билмен улардан ўлган одамнинг суяклари турган-қолмаганини сўраганда ҳайратлари янада ортади.

Умар Насуҳи скелет суягидан уларга бир жойни тасвирлайди. Бел қисмининг тугаш жойи думғаза суяги ёки ажбуз занаб.

Ўзи таърифлаган жойга боланинг қонидан бир томчи томизишларини, агар ўша суяк қонни сингдирса, бола ўша эркакдан, бўлмаса аёл ёлғончи, шунга қараб ҳукм қилишлари мумкинлигини айтади.

Учрашувдан кўнгли тўлмай келган жамоа аъзолари ҳайратда қолади ва ўз юртига қайтади. Улар муфтийнинг бундай тиббий билимларни қандай эгаллашини тасаввур ҳам қила олмайди. Жамоадаги шифокор бу масаладан ҳавотирда.

Муфтийнинг хатосини исботлаш учун қабр очилиб, одамнинг жасади ташқарига чиқарилади. У аввал тасвирланган суякка ўз қонини томизади. Қон суяк устида сингмасдан ташқи томонида оқади.

Кейин боланинг қонини тўкканда, кўзлари катта-катта очилиб кетади. Суяги қон сўраётганини кўриб ҳайратини яширмайди.

Йиғилишда Умар Насуҳи билан бирга бўлганлар, делегация кетганидан кейин бу масалани қаердан билишини сўраганларида, У зикр қилинган суяк фақат ўз авлодини қабул қилишини батафсил тушунтириб ўтади. Жасад суягида думғаза суягининг муҳимлигини таъкидлайди.

Баданга нима қилинса ҳам у суяк йўқ бўлиб кетмаслиги, у қиёматгача чиримай туришини таъкидлаб, одамлар қиёматда ўша суяк бўлагидан қайта тирилишларини айтади.

Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَضَرَبَ لَنَا مَثَلًا وَنَسِيَ خَلْقَهُ قَالَ مَنْ يُحْيِي الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ
 

«У Бизга мисол келтирди ва ўзининг яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди (Ёсин сураси, 78-оят).

Ҳаддидан ошган, ўзидан кетган бу хусуматчи инсон қўлига чириган суякларни олиб:

«Бизга мисол келтирди...»

Мисол келтиришга келтирди-ю, аммо

«...ўзининг яратилишини унутди».

Агар у ўзининг яратилишини унутмаганида, ўлгандан кейин қайта тирилишга шубҳа қилмас, уни инкор этмас эди. Ўша кофир инсон сенга қараб, «Эй Пайғамбар, бу

«Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди.

قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ
 

«Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва У ҳар бир яратилган нарсани ўта билувчидир», деб айт. (Ёсин сураси, 79-оят).

 

Кофирнинг «Суякларни ким тирилтиради?» деган саволига нима деб жавоб беришни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг Ўзи ўргатмоқда: «Эй Пайғамбар,

«Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради...» дегин.

Йўқдан бор қилган Зот учун борни қайта тирилтириш жуда ҳам осондир. Уни қандай амалга оширишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.

«...У ҳар бир яратилган нарсани ўта билувчидир», – деб айт».

Ҳар бир махлуқнинг ҳар бир хусусиятини ҳам яхши билади. Шунинг учун уларнинг ҳар бирини худди ўзидек қилиб, ҳатто бармоқ учларини ҳам ўз ҳолига қайтариб, тирилтиради. У Зот ҳар нарсага қодирдир.

Интернет манбалари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Етимнинг ҳаққини ейишнинг катта гуноҳ, оғир жиноят ва ўтакетган пасткашлик эканини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Етимларнинг давоми...

1491 16:49 / 31.07.2025
Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди .Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу давоми...

2529 15:00 / 01.12.2021
Араб тили генеалогик келиб чиқиш таснифга кўра, сомийхомий тиллар оиласининг сомий тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, бу гуруҳга яна иврит яҳудий, ойсор, амҳар ва давоми...

5108 19:21 / 22.05.2024
Савдосотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг давоми...

2752 14:03 / 01.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021