1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ташқи кўриниш алдаб қўймасин

11:10 / 10.08.2022 4355 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том карларни ҳам кулдира олар экан. Аммо барчани кулдириб юрадиган бу қизиқчи ич-ичидан маҳзун экан. У шаҳарнинг энг моҳир шифокорига учради. Шифокор уни узоқ даволаганидан сўнг деди:

«Сизнинг ички аъзоларингизда бирор-бир касаллик йўқ. Сиз жуда қаттиқ қайғудан алам чекаяпсиз. Эшитишимча шаҳарда бир қизиқчи бор эмиш.  Гапирганида кишилар стулларидан сакраб юборар эканлар. Сизга ўша қизиқчининг олдига бориб унинг гапларидан тинглашингизни тавсия қиламан. Шояд у сизни бу ҳолдан чиқариб юборар!»

Қизиқчи шифокорга кўзларида ёш билан боқиб деди:

«Ўша қизиқчи менман!»

Суратнинг бошқа томони бор. Соддалар фақатгина унинг биринчи юзини кўра олишади.

Гул сотадиган киши романтик бўлмайди. У бор-йўғи бола-чақасини боқиш ташвишида юрибди холос.

Сендан табассум қилишни талаб қиладиган сураткашга сенинг табассумингни қизиғи йўқ. Унга ўз суратининг чиройли чиқиши муҳим.

Дарё қирғоғида соатлаб ўтирган кишини хотини ташлаб кетгани йўқ. У денгиздаги ризқини кутиб ўтирибди.

Кўчада ширинлик сотадиган болакай ширинликни ёмон кўрмайди. У агар ширинликдан еса кечқурун нонсиз қолишини билади.

Деҳқонни вазият қизиқтирмайди. Унинг Хизр алайҳиссаломнинг вирдлари билан иши йўқ. Унинг кўзига буғдой бошоғи доллар, дарахтдаги олма меваси евро, зайтун шохи эса динор бўлиб кўринади.

Барча муаллим ҳам рисолат соҳиби бўлавермайди. Барча шифокор ҳам иқтидорли бўлавермайди. Ризқ ташвиши гоҳо бизни ўзимиз истамаган ишларга ундайди. Ҳеч ким ўлмаса гўрков яшай олмайди.

Қора чодранинг остида ҳамма вақт ҳам фозила аёл бўлавермайди. Узун соқол гоҳида иш учун керак бўлади.

Дунёда Аллоҳ ва Расулини кўпгина даъватчилардан кўпроқ яхши кўрадиган осийлар бор. Аммо улар қўлларидан тутиб Аллоҳ томон бошлайдиган етакчи топа олишмайди. Даъватчиларга эса минбарлар, телевизорлар очиқ.

Мадинада нима учун мунофиқлар пайдо бўлганини биласизми? Чунки Маккада исломга кирмоқчи бўлганлар аниқ билишар эдики, улар мусулмон бўлсалар уларни бутун бир жамият душман тутади. Мусулмон бўлиш билан улар бирор обрўга эга бўлишмайди. Уларнинг фикрида Аллоҳнинг розилигини топишдан ўзга нарса йўқ эди.

Мадинада эса Ислом давлатга айланди. Энди баъзилар исломни давлатда тенг ҳуқуқли бир жуз бўлиш учунгина қабул қила бошлади. Ибн Салул ана шунинг учун бомдодни масжидда ўқир эди!

Табиийки, мен осийларни оқламоқчи эмасман. Мен фақатгина уларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлайлик демоқчиман. Набийларнинг вазифаси шу эди!

Кўзингизни очинг, ташқи кўриниш сизни алдаб қўймасин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва давоми...

3374 11:00 / 10.12.2020
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

1903 14:44 / 22.12.2022
Биринчи башоратАллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Биз китоб берган кишилар яҳудий ва масиҳийлар уни Муҳаммад алайҳиссаломни худди болаларини давоми...

5571 10:08 / 29.10.2019
Қуёш ер юзига маълум бир ўлчовдаги иссиқликни юбориб туради. Агар ўша ўлчов бузилиб, миқдор салгина озайса, ер юзи музлаб қолади, кўпайса, куйиб кетади. Хўш, бу давоми...

2363 11:16 / 03.07.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021