1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ офиятда қилсин

14:00 / 11.08.2022 3182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди:

«Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди.

Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан.

Дунёга ҳарис бўлмагин. Ҳасадгўй бўлма, тез фаҳмлайдиган бўласан.

Шикоятчи, нолийверувчи бўлмагин, одамларнинг тилидан омонда бўласан.

Раҳмли бўл, одамлар қалбида муҳаббат уйғотувчи, ҳавас уйғотувчи бўласан.

Сенга тақсим қилинган ризққа рози бўл, бой ва беҳожат бўласан.

Аллоҳга суян, таваккул қил, кучли бўласан.

Дунё аҳли билан уларнинг мол-дунёлари устида низолашма, баҳслашма. Шунда Аллоҳ сени яхши кўради ва ер аҳли сени яхши кўради.

Тавозеъли бўлгин, яхшилик амалларинг мукаммал бўлади. Офият, саломатлик вақтингда амал қилгин, офият устингдан ато қилинади».

 

«Ҳилятул авлиё» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юриш ҳам ғанимат эди. Бунақанги имконият бўлиб қолса, саҳобалар дарров ундан фойдаланиб қолишар, имкониятни давоми...

2252 16:18 / 10.08.2025
Уламоларнинг бирларидан эшитган эдим. У киши солиҳлардан бирининг ҳикоясини шундай келтириб берадилар. Ўша солиҳ зот мана бундай дуо қилган эдилар .Аллоҳим, Сен давоми...

2340 11:00 / 26.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларини садақа беришга буюриб шундай деб марҳамат қилган .Ва бирингизга ўлим келиб .Роббим, агар мени давоми...

3167 11:00 / 02.03.2021
Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келиб, меҳмонхоналарнинг бирига жойлашибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. давоми...

2935 14:44 / 29.01.2025