1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ғийбат – биродарлик кўксига урилган ханжардир

17:00 / 11.08.2022 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги туйғуларини ифодалаши учун илоҳий лутф бўлган тил ато қилди.

Аллоҳ таоло бизга ҳар хусусда чиройли ва хайрли амаллар қилишимизни, хунук ва ёмон амалларнинг барчасидан узоқда бўлишимизга буюрди.

Аллоҳ бизларни қайтарган, дунё ва охиратимизга зарар келтирадиган ёмон амаллардан бири бу ғийбатдир. У Зот ғийбатнинг ўта жирканч иш эканини баён қилиб шундай деган: «... Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар!...» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Ғийбат – биродаримизнинг орқасидан унга хуш келмайдиган, эшитса ранжийдиган гапни гапиришимиздир.

Ғийбат – биродаримизнинг орқасидан гапириб, унинг обрўсини тўкиб қул ҳаққини ейиш ҳисобланади.

Ғийбат – ишонч ва аҳилликга, хузур ва муҳаббатга, бирлик ва баробарликка, биродарлик илдизига уриладиган бир болтадир.

Инсонийликка хос бўлмаган, мўминга ярашмаган, хар ҳил фитналарга сабаб бўладиган ҳунук бир ҳислатдир. Зеро биз бир-биримизга иймон риштаси билан боғланган мўмин биродарлармиз. Бу биродарлик, бинодаги бирининг устига бири қўйилиб мустаҳкам барпо қилинган ғиштлар кабидир.

Биродаримизни ҳатто имо ишора билан ҳам қалбини оғритмаслигимиз бу биродарликнинг шартларидандир. Бу ҳақида имом Бухорий ва имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан қилишган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган одам ҳақиқий мусулмондир», деганлар.

Ғийбат динимизда ҳаром қилингани ва Ислом ахлоқига зид бўлгани учун ғийбатдан узоқ бўлишимиз ва ундан қочишимиз керак бўлади. Ҳозирги кунимизда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ғийбатлар, туҳматлар ўқиймиз ва кўрамиз. Ижтимоий тармоқларда мўмин биродарларимизнинг шахсияти, обрўси ва номуси ноҳақ поймол қилинади ва бошқаларга ҳам тарқатилади.

Абу Довуд Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар, уларнинг айбини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳ азза ва жалла унинг ўзининг айбини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбини ахтарса, уни уйининг ичидаёқ шарманда қилиб қўяди».

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», деганлар.

Тилимиздан фитна-фасод учун эмас, хурмат ва иззат учун, ғийбат ва туҳмат учун эмас, муҳаббат ва садоқат учун фойдаланишимиз керак. Сўзларимиз нафрат, гина-кудурат, адоват учун эмас, аҳиллик, дўстлик, биродарлик учун васила бўлиши керак. У кунда Аллоҳ таоло розилигига ва абадий неъматларга ақлига, қалбига, тилига ва бошқа аъзоларига эга бўлиб, мўминларга хос тарзда ҳаёт кечирадиганлар эришади. Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбимизни ёмон ҳислатлардан покласин.

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан қулоғимнинг шарридан, кўзимнинг шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийимнинг шарридан паноҳ сўрайман»

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўз динини билмаслик ва унга амал қилмасликҲар қандай инсон ва жамият ҳаётидаги муаммоларнинг асоси бу диний ҳақиқатларни билмаслик ва уларга амал давоми...

3202 11:00 / 02.06.2020
Зинога қўл урган талаба.Ўқишга чет давлатга кетдим. У ерда ўқишим, ҳаётим бир маромда борар эди. Ўқишдагилар билан ҳам яхши чиқишар эдим. Ҳатто гуруҳимдаги бир қиз давоми...

4036 15:00 / 30.11.2020
Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг яхши чораси шуки, банда асло бир ўзи қолмасин. Шайтон ҳар қандай инсонни ёлғиз тополмай қийналади. Ёлғиз кўрса, давоми...

2429 14:22 / 23 январь
Сеҳргар, шакшубҳасиз, кофирдир. Аллоҳ таоло айтади.Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар, Бақара сураси, 102.Малъун шайтоннинг одамларга сеҳр давоми...

3517 14:00 / 03.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021