1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла дин ва қардош халқлар равнақи йўлида муҳим тавсияларни илгари сурдилар

17:51 / 20.10.2022 1764 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 19 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули, Туркманистон муфтийси Ялқоб ҳожи Хўжакелдиев ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирок этди.

Анжуманда муфтий Нуриддин домла Туркий дунёнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш ва Ислом дини софлигини асраш борасидаги имкониятларни бирлаштириш бугунги кунда жуда ҳам муҳим эканини таъкидладилар. Шунингдек, бугунги фитналар, бузғунчи ғоялар ва ахборот хуружлари авж олган бир пайтда глобал таҳдидлар қаршисида Туркий дунё халқлари бирдамликда муаммоларни бартараф қилишга жидду жаҳд қилишлари кераклигини урғуладилар.

Шу билан бирга Имом Мотуридий таълимотини чуқур тадқиқ этиш ва кенг ёйишга бағишланган Туркий давлатлар уламолари Форумини 2023 йилда Ўзбекистоннинг қадим Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини тақдим этди.

Йиғин давомида Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари сўз олиб, айни кунда ечимини кутаётган муаммолар, уларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш ва ҳозирги даврдаги таҳдидларга қарши биргаликда курашиш зарурлиги тўғрисида сўз юритдилар.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 78 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги .Ҳазрати Имом, мажмуаси майдонида, илк бор .Китоб ndash камолот давоми...

2454 16:01 / 05.04.2022
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2847 10:20 / 28.05.2021
Шавкат Мирзиёев туризм масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга дам олиш кунлари белгиланишини маълум давоми...

5679 21:05 / 26.04.2022
Бугун, 21 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами давоми...

1705 17:51 / 21.02.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021