1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сийрат хатмонасида «Нурул яқин» китобидан бериладиган саволларга тайёрмисиз?

20:26 / 23.10.2022 2211 pdf Ўқиш режими + -

Islom.uz портали мухлислари, 26 октябрь куникуни, шом намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида барчамиз учун бирдай азиз бўлган севимли шафоатчимиз — Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳаётлари ва таълимотларига боғлиқ бўлган «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида ўтказилган сийрат хатмонаси тадбири бўлиб ўтиши ҳақида эълон берган эдик. 

Ушбу сийрат хатмонаси тадбирида савол-жавоб рукни ҳам ўрин олган. Хусусан, устоз Абулазим Зиёуддин домла тарафларидан академик таржима қилинган «Нурул яқин» китобининг биринчи жузи асосида савол-жавоб мусобақаси бўлиб ўтади. Сийрат мусобақасида иштирок этишни истаган диндошларимиз мазкур китобни ўқиб, тайёрланиб келишлари сўралади. «Нурул яқин» китобини мутолаа қилар экансиз, ўзингизни гўё саодат асрига тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Азиз иштирокчилар, сиз ушбу мўътабар китобни ихлос билан ўқинг ва натижасига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Мусобақада иштирок этиб, тўғри жавоб берганларга эсдалик совғалар тақдим этилади.

Барча диндош ака-ука, опа-сингилларимизни сийрат хатмонасига таклиф этамиз!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

6051 05:00 / 11.03.2017
Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний босқичи бошланди. Унда мазкур давоми...

1772 11:06 / 13.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати республикани халқаро миқёсда ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилиш ниятида. Бу ҳақда islamtoday сайти хабар беради.Туризмни ривожлантириш давоми...

2046 12:02 / 21.06.2019
Шу йил 15ndash16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб давоми...

2907 19:00 / 19.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021