1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Набий алайҳиссаломнинг дуо ҳақида тавсиялари

14:00 / 17.02.2023 2525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг «Аллоҳим! Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман», деб дуо қилаётганини эшитиб қолиб:
«Батамом неъмат нима?» дедилар.
«Яхшилик орзусида қилинган дуоим», деди.
«Албатта, жаннатга кирмоқ ва дўзахдан қутулмоқ неъматнинг батамомлигидандир», дедилар.
У зот бошқа бир кишининг «Яаа залжалоли вал икром» деганини эшитиб қолиб:
«Сенга ижобат қилинди. Сўрайвер!» дедилар.
У зот яна бир кишининг «Аллоҳим! Сендан сабрни сўрайман», деганини эшитиб:
«Сен Аллоҳдан балони сўрадинг. Сен Ундан офиятни сўра», дедилар».
Демак, сўрашнинг ҳам нозик томонларига эътибор бериб, оғиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эҳтимомли бўлмоқ лозим экан.
Биринчи дуо қилувчи ўзи сўраётган нарсани аниқ билмас экан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўша нарсани аниқлаб олишга ёрдам бердилар.
Иккинчи дуо қилувчи сўраганини берадиган даражада яхши сўзларни зикр қилиб турган экан, уни хоҳлаган нарсасини сўрашга чорладилар.
Учинчи дуо қилувчи сўровни нотўғри қилаётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тўғри сўрашни ўргатдилар.
Бундан илмли кишилар одамларга дуони ҳам ўргатиб туришлари кераклиги келиб чиқади.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диний масалаларда фатво бериш катта олимларнинг масъулиятидир. Шунинг учун мужтаҳид уламолар фатво беришга ярайдиган бўлиш учун бир қанча шартларни қўйганлар. давоми...

5850 22:03 / 07.05.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор қабиласи Зайд ибн Собитни олиб келди. Ўшанда Зайднинг ёши ўн олтидан ўтмаган эди. Улар Эй давоми...

4364 11:51 / 09.01.2024
Одам боласининг қанча умр кўриши унинг ўзига эмас, Яратганнинг хоҳиширодаси, банданинг қадардаги ёзуғига боғлиқ. Аллоҳ бировга узоқ умр берган, бошқасига қисқа. давоми...

2728 18:21 / 28.06.2024
У туғилди. Маълум бир ёшга етгач, болалар боғчасига қатнади. Етти ёшга тўлганида эса қандайдир болаларга хос ички ҳаяжон билан мактаб остонасига қадам қўйди. давоми...

2987 16:50 / 23.05.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021