1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шаъбон ойи муборак бўлсин

11:48 / 21.02.2023 2495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, шаъбон ойига етказган Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсин.
Шаъбон — улуғ ва фазилатли ой экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: 
«Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун «Аллоҳнинг ойи» дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига келтирса, Аллоҳ таоло уни жаннати наимга киритиб, яна Ўз розилигини ато этади. Шаъбон ойи «Расулуллоҳ ойи» ҳам дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини бажо келтирса, Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман. Рамазон ойи эса «Умматларим ойи»дир. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундуз рўзадор, кечалари бедор, бировларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилинади».
Имом Байҳақий ривояти.


Аллоҳим, шаъбон ойининг кунларини қалбларга ҳузур-ҳаловат, айбларга тўсиқ, гуноҳларга барҳам ва ғам-аламга кушойиш қил!
Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака бергин ва Рамазон ойига саломат етказгин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Аммамнинг уйига бордим. Аммаваччаларим билан кўришмоқчи эдим, қаергадир кетишган экан. Аммамдан сўрасам, .Абдуллоҳ ибн давоми...

2230 08:02 / 04.12.2020
.Эркак ва аёл кишилар фикрлаши орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги давоми...

4916 16:00 / 27.12.2018
Аллоҳ таоло дейдиquotТо қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги жаннатга келиб етганларида...quot Зумар, 73.Илм аҳлининг баъзилари жаннат эшиклари саккизта эканини давоми...

20223 12:00 / 11.12.2018
Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳга кишилар дейишибди Шогирдларингиз ичида солиҳлари ҳам, ярамаслари ҳам бор. Нега бундайШайх жавоб берибди Солиҳлари давоми...

2269 15:00 / 11.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021