1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Танбеҳ

13:52 / 06.04.2023 1976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўфи Оллоёр «Саботул ожизин» асарида бир ҳикояни келтиради: «Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашибди. Юриб-юриб, узоқдан бир қудуқни кўргач, энди арқон ва бир челак бўлсайди, деб кўнгилдан ўтказди».
Қудуққа яқин боргач, челак ҳам, арқон ҳам йўқ, сув анча пастда эди. Ибн Муборак ҳайрон бўлиб бир четга бориб ўтирди. Шу пайт саҳро қўйнидан бир кийик қудуқ томон кела бошлади. Етиб келгач, тумшуғини қудуққа суққан эди, сув кўтарилди, ҳатто қудуқдан тошиб чиқди.


Кейин сув ичиб яна саҳро бағрига кириб, ғойиб бўлди. Бундан ҳайрону лол бўлган Абдуллоҳ югуриб қудуқ бошига борди, сув эса Абдуллоҳ етиб боргунича яна пастлаб кетди.


Шунда унинг қалбидан бир нидо отилиб чиқди ва деди: «Ё Раб, берурсан оҳуга об, менга бермассан, Эй султон ваҳҳоб”. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қалбига бир нидо келди: «Ўша сен кўрган оҳу саҳрога ризқ истаб чиққан пайтда мендан бошқага таваккал қилмаган эди. Сен эса қудуқни кўрибоқ қалбингни челак ва арқон ташвиши эгаллади».


Ибн Муборак бу нидони эшитиб, беҳол бўлди, бу танбеҳдан қалбида завқ дарёси жўш урди ва шундан сўнг умри охиригача чанқамади.

Ҳа, дўстлар! Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбидаги бир лаҳзалик ғафлат учун ҳам танбеҳ беради. Зеро, буюк чўққидаги одамнинг хатари ҳам буюк бўлади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кишининг тириклигида ва соғлигида бир дирҳам садақа қилгани, ўлим арафасида юз дирҳам инфоқ қилганидан яхшироқдир». 


Саҳиҳ ибн Ҳиббон.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Болангизга насиҳат қилишдан чарчаманг...Нуҳ алайҳиcсалом ҳам ўғилларига 950 йил насиҳат қилди..Батаҳқиқ, Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у .Эй қавмим, Аллоҳга ибодат давоми...

3521 17:00 / 19.02.2022
Ўтган асрда европаликлар орасида .Ислом дини фикрий ҳаракатларнинг душмани бўлган, барча илмий ва фалсафий ҳаракатларга қарши кураш очган,, деган нотўғри фикр давоми...

3071 06:51 / 09.10.2018
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди, гарчи, у душмани ёки хасми бўлса ҳам. Бу исломий ухувватга зид келадиган иш. Тарихда энг ёмон фитналар давоми...

2692 12:44 / 29.01.2024
.Лайлак, истилоҳининг ишлатилишини 16 асрнинг иккинчи ярмидан тақрибан 1650 йилгача бўлган дарвдаги Рим маҳкамасининг муқаддас инквизициясига тааллуқли деб давоми...

2659 13:35 / 30.10.2024