1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Рамазон ойида дуо

11:52 / 19.04.2023 9470 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки Рамазонда Аллоҳни зикр қилса авф қилинади ва Ундан сўраса ноумид қайтарилмайди деганлар.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазоннинг ҳар кечасида фаришта тушиб шундай дейди: «Эй, яхшилик умидидагилар! Олдинга юринглар. Эй, ёмонлик истовчилар! Тўхтанг ва кўзларингизни очинг».
Кейин эса фаришта хитоб қилади: «Гуноҳлардан мағфират бўлишни хоҳлаганлар борми? Тавбаларини қабул бўлишини хоҳлаганлар борми? Дуоларини ижобат бўлишини хоҳлаганлар борми? Истакларини бажарилишини хоҳлаганлар борми?»


Шунингдек, дуонинг ижобат бўлиши шартлари мавжуд. Кўпинча бу шартларга риоя қилмаганликдан дуолар қабул бўлмайди.


Улардан муҳими – ҳаром луқма. У сабаб дуо қабул қилинмайди. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мушкул аҳволга тушганлар қўлларини осмонга кўтариб шундай дейдилар: «Эй, Парвардигорим! Эй, Парвардигорим!». Қандай қилиб уларнинг дуолари қабул қилинсин, ахир таомлари ҳам, ичимликлари ҳам, либослари ҳам ҳаромдан бўлса».


Тарихчилар ёзишадики, бир шаҳарда бир гуруҳ дуоси ижобат бўладиган инсонлар бўлган экан. Қачон ёвуз ҳукмдор келса дуо қилиб уни тахтдан кетказишар экан. Бир киши ҳукмдор бўлганида бу инсонларни зиёфатга чақиради. Улар таомлангандан сўнг янги ҳукмдор шундай деган экан: «Энди мен уларнинг дуоларидан омондаман, чунки уларнинг ичига ҳаром луқма кирди». Энди судхўрлик, порахўрлик ва ёлғон бўлиб турган бир даврда ҳалол овқатланишга бир назар ташлайлик.


Манба: islom.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ ибн Ғанном алБаёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким субҳ кирганда давоми...

1006 07:52 / 24.11.2025
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бир қавмдан хафвда бўлсалар, .Аллоҳумма иннаа нажъалука давоми...

346 07:36 / 17 февраль
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига .Юз марта давоми...

1110 05:32 / 23.10.2025
. Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида давоми...

1330 05:35 / 18.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021