1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Қадр кечаси охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир

18:45 / 05.04.2024 2939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куни тонг отганда матоҳларимизни олиб чиқдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб: «Ким эътикоф ўтирган бўлса, жойига қайтсин. Ушбу кечаси туш кўрдим. Кўрсам, сув ва лойга сажда қилмоқдаман», дедилар. У зот эътикоф ўтирган жойларига қайтганларида осмон безовта бўлди. Устимизда ёмғир ёғди. У зотни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, ўша куннинг охирида осмон яна безовта бўлди. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини кўрдим.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


Бошқа бир ривоятда шундай келган:
«Абу Салама айтди: «Абу Саъид Худрийнинг олдига бориб: «Бизни хурмо боғига олиб чиқмайсанми, гаплашиб ўтирар эдик», дедим. Шунда у чиқди. Сўнгра унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида эшитган нарсангни менга гапириб бер», дедим. У гап бошлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. У зот ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг йигирманчи куни тонгда хутба қилиб: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Менга Қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Албатта, у охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир. Мен лой ва сувга сажда қилганимни кўрдим», дедилар. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Осмонда бирор нарсани кўрмас эдик. Бир парча булут келиб, ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқидилар. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини – тушларининг тасдиғини кўрдим».
Бухорий ривоят қилган.


Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 27-кечасидир.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Рўзадор ndash тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.ndash Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.ndash Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи жинсий давоми...

2420 14:07 / 21.03.2024
Савол қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишади Жавоб қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

7987 17:20 / 20.03.2024
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини яҳудийлар ва насронийларга фарз қилган эди. Яҳудийлар бу ойда рўза тутишни тарк давоми...

3703 05:00 / 14.01.2017
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

1618 12:56 / 13.03.2025