1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (мр3)

05:00 / 09.03.2017 4066 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (мр3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган 30-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.  

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг навбатдаги жузи Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ўзининг сўнгги дийни учун, Ўзининг сўнгги пайғамбари учун абадий мўъжиза ўлароқ нозил қилган сўнгги илоҳий Китоби – Қуръони Каримнинг фазилатларига бағишлангандир.
Мазкур жузда Қуръони Каримга оид энг сара, энг гўзал маълумотлар билан танишамиз. Хусусан, ушбу жузда Қуръони Каримнинг таърифи, Қуръон ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари, қироат одоблари, тадаббур, сакийна каби тушунчалар билан танишамиз. Шунингдек, ушбу жузни тинглаб, Қуръон илмлари гулшанидан кўплаб сура ва оятларнинг фазилатлари, тафсир ва маънолар таржимасига оид билимлардан баҳраманд бўламиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-жуз. «Қуръон фазилатлари» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  628 дақиқа

Нархи:  3500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01 - Кириш
02 - Қуръони Каримнинг таърифи
03 - Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари
04 - Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
05 - Қироат одоби ҳақида
06 - Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ лозим
07 - Қуръон қироатига сакийна нозил бўлади
08 - Сураларнинг фазллари ҳақида
09 - «Оятал курси» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
10 - «Исро» ва «Зумар» сураларининг фазли
11 - «Ясин» ва «Духон» сураларининг фазли
12 - «Фатҳ» сурасининг фазли
13 - Мусаббиҳотлар ва «Ҳашр» сурасининг фазли
14 - «Мулк» сурасининг фазли
15 - «Залзала», «Кофирун» ва «Наср» сураларининг фазли
16 - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазли
17 - Икки «Қул аъузу»нинг фазли
18 - Қуръон одамлари ва унинг ривоятлари ҳақида
19 - Ваҳий
20 - Қуръоннинг нузули
21 - Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари
22 - «Оят» сўзининг маъноси
23 - «Сура» сўзининг маънолари
24 - Маккий ва маданий суралар
25 - Аввал ва охир тушган оятлар
26 - Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
27 - Қироатлар ва қорилар
28 - Қуръоннинг жамланиши
29 - Ҳазрати Усмон давридаги жамлаш
30 - Қуръони Карим тафсири
31 - Қуръони Карим маънолари таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 5диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

4935 05:00 / 10.03.2017
Руҳий тарбия мр3Бандаларини нафсларини поклашга чорлаган ва аҳлоқларини сайқаллашга ундаган Ҳақ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинУмматларига нафсни давоми...

9441 05:00 / 09.03.2017
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг quotЖума мавъизалариquot 15Одилхон қори Юнусхон ўғлининг quotЖума мавъизалариquot номланган аудио тўпламнинг 15қисмиУшбу тўпламда Сиз давоми...

5165 05:00 / 10.03.2017
quotАнбиёлар қиссасиquot 1,2,3,4,5қисмлари DVD сотувга чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг quotАнбиёлар қиссасиquot номли туркум суҳбатлари ёзилган видео давоми...

6346 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021