1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Замон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир

09:00 / 22.05.2023 2200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мендан «Нега замон бунақа ўзи, тинчлик ва омонлик борми?», деб сўрайсан.
Мен сенга айтаман:
Замон Аллоҳнинг лашкарларидан биридир. Уни инсонлар орасида айлантиради. У бандаларига Ўзидан бошқа ҳеч нарса ўз ҳолида қолмаслигини кўрсатиб туради.
Фиръавн кишиларга зулм қилиб шундай дер эди:
«Миср диёри ва мана бу оёғим остидан оқаётган дарё меники эмасми?!».
Аллоҳ таоло замонни бир айлантирди, ўша дарё унинг устидан оқди. Қани энди сенда бир пайтлар унинг саройида эмизишларини истаб йиғлаган чақалоқ бўлмиш Мусо алайҳис саломнинг кўз ўнгида Жаброил алайҳиссалом Фиръавннинг оғзига лой тиқаётганини кўриш имкони бўлганида эди!


«Намруд «мен тирилтираман, мен ўлдираман!», дер эди. Замонни Аллоҳ бир айлантирди ва унга бир кичкина пашшани юборди. Пашша унинг қулоғига кириб ҳаётини остин-устун қилиб ташлади. Унинг бошига бир ходими ковуши билан уриб турса оғриғи пасаяр эди. Бу ходим кечагина унга сажда қилаётган эди!


Қурайш Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилиш учун ҳар қабиладан биттадан йигитни танлади. Мақсади Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қонларини барча қабилага тарқатиш эди. Шу сабаб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кеча қоронғусида Маккадан Мадина томон чиқиб кетдилар.


Сўнгра Аллоҳ замонни айлантирди. Ўз пайғамбарини ғолиб ҳолда Маккага қайтарди!


Агар сен Билол ибн Рабоҳни хўжайини Умайя қайноқ қумга ётқизиб устига оғир тошни қўйиб азоб берганини кўрганингда бу азобларнинг охири бормикин, дер эдинг. 


Сўнгра Аллоҳ замонни айлантирди. Икки гуруҳ учрашди. Билол розияллоҳу анҳу Умайянинг кўксига қилич санчди. Аллоҳнинг ҳикмати замонни айлантиришда экан!


Дўстим! Кунлар айланаверади. Гоҳида соғлик, гоҳо беморлик. Гоҳида фақирлик, гоҳо бойлик. Гоҳида шодлик, гоҳо маҳзунлик...


Тоинки, кучли мағрур бўлмасин, заиф умидсиз бўлмасин. Бой зулм қилмасин, фақир ноумид бўлмасин.
Аллоҳ бандаларини қадар камони билан отади. Сен отувчи томонида бўл, саломат бўласан!


Саломлар бўлсин қалбингга!


Абдулқодир Полвонов

 

Ушбу мақола (видео материал) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. давоми...

2874 14:30 / 01.02.2022
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

1671 11:30 / 21.02.2024
Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган давоми...

7596 14:00 / 19.06.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради,, давоми...

1866 19:56 / 10.11.2022