1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Испанияда 500 йиллик Қуръон топилди

17:49 / 21.08.2023 2559 pdf Ўқиш режими + -

Испанияда 500 йиллик Қуръони Карим нусхаси топилди. Бу ҳақда «Al-Axbor» манбасига таяниб, IQNA сайти хабар берди.


Маълумотларга кўра, Қуръони Карим нусхасидан ташқари 16-асрнинг бошларига тегишли яна иккита қўлёзма ҳам бўлиб, булар Испания жанубида жойлашган Малага шаҳридаги уй деворлари ёнидан топилган. Бу қўлёзмалар Муҳаммад ал-Жиёр исмли фақиҳ олимга тегишли экани қайд этилган. У фиқҳ, математика, шеърият ва астрономия илмлари бўйича замонасининг етук олимларидан бўлган. 


Испания оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, бу қўлёзмалар 5 асрдан кўпроқ вақт давомида яширилиб келинган, аммо 2003 йил 28 июнь куни биноларни реставрация қилиш жараёнида ушбу ҳолат юз берган. Бироқ бу ноёб топилмалар ҳақидаги хабар йигирма йилдан сўнг маълум қилинди.


Ал-Жиёр 1490-йил Андалусиянинг Малага минтақасида жойлашган Ал-Кавсар шаҳрида истиқомат қилиб, фақиҳ ва воиз сифатида танилган. У ўз асарларида ҳуқуқ ва тарихга оид маълумотлар билан шуғулланган. Унинг асарларида Андалусиянинг ўша даврдаги мавқеи шунингдек, Гранада ва Испаниядаги мусулмон ҳукмдорларининг қулаши тасвирланган.


1500 йилда насроний ҳукмдорлари томонидан Муҳаммад ал-Жиёрга нисбатан тазйиқ бўлади. Улар олимга насроний бўлишни ёки Андалусияни тарк этишни таклиф қилишади ва у иккинчисини танлайди. Ал-Жиёр шаҳарни тарк этганига қарамай, бу шаҳарга бир кун келиб қайтиш умидида ўзининг мусҳафини ва икки қўлёзмани уйининг деворига яшириб қўяди.


Уйнинг ҳозирги эгаси бу ҳақда шундай дейди: «Биз бу қўлёзмаларни топганимиздан жуда ҳайрон бўлдик. Бундай ҳолатни ҳеч ким кутмаган эди. Бу қўлёзмалар анъанавий Андалусия уйларининг кенг деворлари орасига беркитилган ва яшириб қўйилган экан».

 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2022 ҳижрий 1443 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

3908 11:35 / 01.04.2022
ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 211сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний 9731048 таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафелигида 20222023 йилларда кенг нишонланиши бўйича қарор давоми...

2822 12:30 / 24.04.2021
2023 йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган Янги ҳаётrdquo давоми...

1446 20:01 / 03.05.2023
2023 йил 20 май куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонларидан таълиф этилган .Қуръон давоми...

2033 16:32 / 20.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021