1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳридаги нуфузли симпозиумда қатнашмоқда

16:41 / 20.06.2023 1836 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган 47-анаънавий ҳаж бўйича нуфузли симпозиумда фаол қатнашмоқда. 


Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган.


Нуфузли тадбир Қуръони Карим тиловати ва Ҳаж ва умра ишлари вазирининг кириш сўзи билан очилди. Шундан сўнг, Ҳарами шариф масжиди бош имоми Абдураҳмон ас-Судайс, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири каби мутасаддилар ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳаларни тақдим этдилар.


Куннинг иккинчи ярмида симпозиум 4 та шўъбага бўлинган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Унда хорижий делегациялар учун зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатишдаги янгича ёндашувлар ва инновацион лойиҳалар ҳамда Мино, Арафот ва Муздалифадаги шароитларни яхшилаш борасидаги истиқболли режалар тақдимот қилинади.


Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказиладиган энг кўзга кўринган тадбирлардан биридир. Унда уламолар, ислом ҳуқуқшунослари, ақида олимлари зиёратчиларга оид муҳим масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда ечимларини баён этадилар.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами давоми...

2778 20:07 / 28.08.2021
21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида давоми...

678 19:30 / 24 январь
2022 йил 11 июнь куни Россиянинг Саратов шаҳрида Волгабўйи мусулмонлари идораси ҳамда .Турон, ўзбек миллиймаданий маркази ҳамкорлигида Волга Булғори Исломни қабул давоми...

1726 16:00 / 13.06.2022
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг давоми...

1257 12:11 / 17.08.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021