1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эътироф: Шайх ҳазратларининг укалари Муҳаммад Амин ҳожи тақдирландилар

20:07 / 28.08.2021 2777 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Байрам ҳақиқий маънода нишонланди, десак, тўғри бўлса керак. Зеро, оддий кўнгилхуши тадбирларнинг ўзи байрамни нишонлашга етарли эмас.

Муносиб бўлмасакда, ҳали халққа айтарли хизмат қила олмаган бўлсак да, каминага ҳам шундай нишон беришди. Бунинг учун барча сабабчиларига ташаккур.

Мен ҳаммадан ҳам кўра, Яҳё қори дада, Раҳматуллоҳ қори ака, Умархон домламиз, устозимиз шайх ҳазратларининг инилари Муҳаммад Амин ҳожи ака каби катта ёшдаги устозларимиз тақдирланганидан ўта хурсанд бўлдим. Зотан,  улар шу пайтгача қанчалар хизмат қилган бўлмасинлар, бундай юқори мартабада тақдирланмаган эдилар, баъзан аксига олиб, дашном эшитардилар.

Олимларини, маърифат аҳлларини ҳурмат қилган юрт обод бўлади, тараққий этади, кучли бўлади ва кам бўлмайди, иншааллоҳ.

Уламоларни, илм аҳлини ҳурмат қилиш Аллоҳнинг шиъорларини улуғлашга киради ва ихлос муҳаббатдан дарак беради. Илм аҳлига эътибор келажакнинг аҳли илм бўлишига заминдир. Бу ишдан иймон аҳллари хурсанд бўлади, албатта.

Ушбу хайрли ишда бош бўлган Президентимиз, бунга ҳисса қўшган барча азизларимизни Аллоҳ таоло Ўзи ёрлақасин, барча эзгу ишларда музаффар айласин.

Аллоҳ таолодан юртизда хайру барака зиёда бўлиб, ватанимиз ҳамиша тараққий этишини ва динимиз  ривожидан доимо кўзимиз қувнаб юришини сўраб қоламан.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 6 июн куни пойтахтдаги 122 давоми...

1024 10:34 / 05.06.2025
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида .Ислом маърифати, илмийадабий, маънавиймаърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий давоми...

1269 10:20 / 03.10.2023
Уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи мўминмусулмонларга маънавий туҳфа бўляпти. Айниқса, пешин намозидан сўнг қилинган маърузалар халқимиз маънавиятини давоми...

1973 21:40 / 13.07.2021
Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади. Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим давоми...

1447 14:19 / 08.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021