1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

19:56 / 27.06.2023 2464 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмий-маърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ топтириш, муқаддас динимизнинг улуғ инсоний ғояларини халқимизга етказиш, машҳур уламоларимизнинг бебаҳо асарларини чуқур тадқиқ этиш, турли мамлакат ва ўлкаларда кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни АлХоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч давоми...

964 21:56 / 30.04.2025
Швеция жанубида юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб, унда кетаётган Ларс Вилкс ва унинг соқчилари бўлган икки полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда gazeta.ru давоми...

4067 14:30 / 04.10.2021
Ҳолвачи ва Зиёрат шаҳарларида Қуръон курсини муваффақиятли якунлаган 67 нафар қорияга тож кийдириш маросими ўтказилди.Тадбирда қатнашган шаҳар муфтийси Кашўғли давоми...

2135 14:50 / 01.05.2019
Конференция 2019 йилнинг 16 февралида Бағдоддаги Уммул қори жоме масжиднинг мажлислар залида бўлиб ўтади, деб хабар беради IQNA. Суннийлар вақф идораси томонидан давоми...

2441 09:20 / 25.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021