1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Хоразмий университетининг ташкилий жиҳатлари тақдимот қилинди

21:56 / 30.04.2025 964 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган эди. У ерда буюк олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади.

Тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди.

Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Давлатимиз раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу замонавий таълим муассасаларини ташкил этишга оид ҳужжат имзоланди.   

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

1484 08:30 / 17.03.2021
Нур Султон ҳокимлиги сайтининг хабар беришича, Қозоғистон Республикасида Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилиш жараёнидан олинган фотосуратлар эълон давоми...

2198 11:00 / 19.04.2021
ТАБРИК Қутлуғ ва фазилатли ой Рамазон билан юртимиз мусулмонларини ва бутун Ислом умматини чин қалбимдан муборакбод этаман copy Шавкат Миромонович, Ўзбекистон ПрезидентиМанба httpspresident.uzuzlistsview6071

3365 20:39 / 21.03.2023
2019 йил 711 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 41 халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Бу давоми...

2173 10:07 / 06.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021