1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳасад

09:00 / 23.08.2023 2268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Иҳёу улумид дин» китобида келтиради:
«Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади:
«Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос кишисига, дўстига айланди. Доимо подшоҳ билан бирга юрар эди. У доимо битта гапни такрорлар эди:
«Яхшиликка яхшилик қилгин. Ёмонга ёмонлиги кифоя қилади!».


Бошқа бир киши унинг подшоҳга яқинлигига ҳасад қилди. У подшоҳнинг олдига бориб ҳалиги кишига туҳмат қилди:
- У сизни бир жойда подшоҳнинг оғзи сассиқ!-деди.
Подшоҳ сўради:
- Рост гапираётганингни қаердан биламан?
- Уни яқинроғингизга чақиринг. Ана шунда у оғзини беркитиб олади!


Сўнгра ҳасадгўй подшоҳнинг ҳузуридан чиқди ва подшоҳнинг дўстини топиб уни зиёфат қилди. Зиёфатда унга саримсоқли овқат едирди. Сўнгра унга подшоҳ уни чақираётганини айтди.


Подшоҳнинг дўсти саройга борди. Саримсоқ ҳиди бормаслиги учун подшоҳдан узоқроқда ўтирди. Подшоҳ уни ёнига чақирди. У ҳид боришидан қўрқиб оғзини беркитиб борди. Подшоҳ ҳасадгўйнинг гапига ишонди.


Подшоҳ бировга мукофот берса ҳам, жазоласа ҳам ҳукмни ўз қўли билан ёзиб берар эди. Унга ҳам бир мактуб ёзиб волийларидан бирига элтиб беришини айтди. Мактубда шундай ёзилган эди:
«Мактубни олиб борган кишини сўйиб терисини шил. Сўнгра ичига сомон тўлдир ва менга юбор!»


Подшоҳнинг дўсти мактубни олиб саройдан чиққанида ҳасадгўйга йўлиқди. Ундан мактуб олганини эшитгач, уни мукофот деб ўйлади. Ҳасадгўй: «Мактубни менга бер, у билан мен шуғулланаман!», деб ундан мактубни олди. Сўнгра мактубни волийга олиб борди. Волий мактубни ўқигач, унга мактубдаги ҳукмни айтди. Ҳасадгўй деди:
- Бу мактуб менга тегишли эмас. Мактуб подшоҳнинг дўстиники. Ишонмасангиз подшоҳга мурожаат қилиб билишингиз мумкин! 


Волий деди:
- Подшоҳга мурожаат қилинмайди!


Сўнгра ходимларига айтиб уни қатл қилди. Териси ичига сомон тиқиб подшоҳга жўнатди.
Эртаси подшоҳнинг дўсти келди. Подшоҳ ундан мактубни нима қилганини сўради. Дўсти унга бўлган воқеани айтиб берди. Подшоҳ сўради:
- Сен менинг оғзимни сассиқ демаганмидинг?!


Дўсти унга саримсоқли овқат ҳақида гапириб берди. Подшоҳ англадики, бузуқ фикр гоҳида ўз соҳибини ҳалок қилар экан.
Сўнгра дўстини яқинига чақириб деди:
- Ўша қоидангни қаттиқ тут!»
Маккорлик ва ҳасад доимо ўз соҳибини йўқ қилиб келган. Афтидан бу Аллоҳнинг бу борлиқдаги қонуними дейман!


Ким фитна оловини ёқса унда ўзи куяди. Ким бировга чоҳ қазиса унга ўзи йиқилади. Аллоҳ таоло замонни ақлни олар суратда ўзгартириб туради. Ҳеч ким бундан қутила олмайди. Барча инсон қуйган қадаҳидан куни келиб ўзи ҳам ичади. Яхши бўлса яхшисини, ёмон бўлса ёмонини!


Ҳасадгўй ўз қўлидаги бойликни ҳам, неъматни ҳам кўра олмайди. Унга ана шу азоб ҳам етарли. Чунки унинг кўзлари доимо бошқаларга берилган неъматдадир.


Ҳаммани рози қилишингиз мумкиндир, аммо ҳасадгўйни эмас!


Ғазабланган кишини тинчлантиришингиз мумкин. Тамагирга кўпроқ берсангиз овози ўчади. Бахилдан ҳеч нарса сўрамасангиз бўлди, муаммо ҳал. Ҳассос инсоннинг риоясини қиласиз, аммо ҳасадгўй фақатгина сиздаги неъмат кетса сиздан рози бўлади!


Ҳасаддаги энг ёмон нарса ҳасадгўй билан инсонлар орасидаги нарса эмас, ҳасадгўй билан Аллоҳ орасидаги нарсадир. У аслида инсонларга эмас, Аллоҳга ғазаб қилмоқда. Чунки уни маҳрум қилиб ўзгаларни неъматга буркаётган Аллоҳдир!


Ҳасадгўй ич-ичидан одамларнинг қўлидаги неъмат ўзига бўлишини истайди. Уларни бунга муносиб деб билмайди!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3613 09:09 / 02.06.2021
.Лайлак, истилоҳининг ишлатилишини 16 асрнинг иккинчи ярмидан тақрибан 1650 йилгача бўлган дарвдаги Рим маҳкамасининг муқаддас инквизициясига тааллуқли деб давоми...

2660 13:35 / 30.10.2024
Макка фатҳи куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асир тушган Қурайш жамоасидан .Эй Қурайш жамоаси, нима деб ўйлайсизлар, ҳозир сизларга қандай чора давоми...

4214 09:30 / 23.03.2022
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп.Усмон давоми...

13731 12:00 / 22.02.2021