1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-nashr» нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари ташриф буюрдилар

16:08 / 16.09.2023 1968 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 15 сентябрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ мамнуният ила кутиб олдилар.  


Даставвал азиз меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бир қаторда яқинда чоп этилган катта ҳажмдаги Қуръони Карим меҳмонларга кўрсатилди.


Сўнгра меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар. Ташриф асносида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳамда у кишининг қаламига мансуб шоҳ асар бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китоби ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар. 


Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар. Хусусан, шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари: «Мен Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг сиймолари қандай экан дея ўйлаб юрардим. Бугун отангиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида керакли маълумотларга эга бўлгач, Бухорий сизнинг отангизга ўхшасалар керак, деб ўйлаб қолдим», дея Исмоилжон домлага эътирофларини билдириб ўтдилар. 


Кейин меҳмонлар шайх ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюриб, бу ерда ташкил этилган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» музейи билан яқиндан танишдилар.
сўнгра азиз меҳмонлар жамоат ила аср намозини адо этиб, юртимиз ҳақига дуолар қилдилар. 


Юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур изҳор этдилар.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар Туркия Республикасида бўлиб, қатор анжуманлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва кўргазмаларда иштирок этишди. Сафарнинг марказий давоми...

786 14:48 / 03.12.2025
Шу йилнинг муборак Рамазон ойида муҳтарам юртбошимиз .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар, диний соҳа давоми...

2390 20:32 / 04.07.2019
Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.Ушбу сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва давоми...

1795 10:21 / 13.08.2021
Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума .30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси,нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда АлФажр нашри хабар берди. Ушбу мусобақа давоми...

2134 16:24 / 20.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021