1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сизга мусибат етса...

09:50 / 02.01.2024 3872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир» (Шуро сураси, 30-оят).
Бошимизга тушаётган қанчадан-қанча мусибат, бало, офат ва кулфатларнинг сабаби айнан ўз қўлимиз билан қилган касбимиздан экан. Кўпчилик «Менинг касбим ҳалол, ўзим эса ибодатдаман, нима учун бошимга ҳар-хил мусибатлар тушади», деб ўйлайди.


Аслида чуқур мулоҳаза қилиб кўрсак, кўпчилик ўзи шуғулланаётан касб ва ҳунарини, унинг ичидаги ҳалоли ва ҳаромини, макруҳи ва шубҳалисини тўлиқ ажратиб олмаганига гувоҳ бўламиз. Шунинг учун ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Фақих бўлмаганлар бизнинг бозорларимизда савдо қилмасин», деганлар.


Бир ўйлаб кўрайликчи, бизнинг бозорларимизда бирорта фақиҳ борми ёки касб-ҳунарнинг бошқа йўналишларида мана шундай кишини топиш мумкинми?


Шундай экан ҳар биримиз ўзимизнинг тирикчилик манбаимизнинг шаръий тарафларини ўрганишимиз, ҳеч бўлмаганда шу соҳага оид фарзи айн билимлардан хабардор бўлишимиз керак. Зеро, шундагина ҳаётимизда учраши мумкин бўлган кўнгилсиз нарсаларнинг олдини оламиз.


Мазкур ояти каримадаги касб сўзи инсоннинг фаолияти, қиладиган иши ва амалидан хабар беради. Демак, мўминнинг касби унинг бу фаолиятлари шариат ман этган нарсалар орқали бўлса, бундай фаолият кишининг зарари учун қилган касб деб аталади.


«Мўминнинг касби» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 мартдаги 02-07/4540-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйлар катталашди mdash оилалар кичрайди. Тиббиёт ривожланди mdash касалликлар кўпайиб, саломатлик ёмонлашди. Ойга етдик бироқ ён қўшнимизнингҳолидан бехабармиз. Пул давоми...

3736 16:00 / 20.01.2023
Дейдиларки, олим илми билан, зангин моли билан, фақир эса жони билан имтиҳон қилинади. Олимга илми борасида синовлар, имтиҳонлар берилади. Фитналарга тутилади. давоми...

4076 11:00 / 15.07.2023
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди .Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. давоми...

3183 14:00 / 11.08.2022
. , . ,. . Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Дажжолни сифатлаб бердилар. Сўнгра .Эҳтимол, келажакда давоми...

2232 10:53 / 23.12.2024