1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Маънавий тирик одамнинг уйи ҳам тирик бўлади

11:50 / 24.12.2023 1539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا قَضَى أَحَدُكُمُ الصَّلَاةَ فِي مَسْجِدِهِ فَلْيَجْعَلْ لِبَيْتِهِ نَصِيبًا مِنْ صَلَاتِهِ، فَإِنَّ اللهَ جَاعِلٌ فِي بَيْتِهِ مِنْ صَلَاتِهِ خَيْرًا.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз масжидидаги намозни битирса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қилсин. Чунки Аллоҳ унинг намози сабабли уйида яхшилик қилади», дедилар».

Демак, уйда ўқилган нафл намоз уй учун хайр-барака ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَثَلُ الْبَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ وَالْبَيْتِ الَّذِي لَا يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ .رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй худди тирик билан ўликнинг мисолига ўхшайди», дедилар».

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Аллоҳнинг зикри уйни тирик ҳолига келтиради. Зотан, фақат Аллоҳни зикр қиладиган одамгина маънавий тирик бўлади.

Демак, маънавий тирик одамнинг уйи ҳам тирик бўлади. Аллоҳни зикр қилмайдиган одам маънавий ўлик ҳисобланади. Бинобарин, унинг уйи ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик беришларича, ўликдир.

Намоз эса Аллоҳ зикрининг энг юксак зирваси – чўққисидир. Ким уйида нафл намоз ўқиб турар экан, у уйининг шарафи ошади, қадри юксалади. Сажда қилинган ҳар бир парча ер қиёматда сажда қилувчи фойдасига гувоҳлик беради.

Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон уйини намоз билан, Аллоҳнинг зикри билан обод қилиши керак. Кўпгина оддий, содда уйлар бениҳоят ободдир. Ҳаммамиз уйимизни тирик уйлардан, зикруллоҳ ила обод бўлган уйлардан қилишга уринайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга.Намозда давоми...

3517 14:00 / 21.02.2021
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Идишларнинг устини ёпинг. Мешларнинг давоми...

1194 12:25 / 22.12.2025
. . . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдосотиқда алданиб қолишини зикр қилди. давоми...

1900 11:30 / 08.12.2024
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиш учун ташкил этиладиган интернет дарсларига ҳафтада уч кун устозимиз марҳум Шайх Муҳаммад давоми...

9923 14:09 / 21.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021