1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Европаликларнинг Ибн Рушддан олган фойдаси

14:46 / 15.01.2024 1637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс шундай дейди:
«Қадимги юнон файласуфи Арастунинг китоблари университет таълимида муҳим ўрин тутди, чунки Арасту оқилона изоҳ, соғлом ақл, мантиқ ва далиллар каби тушунчалар ҳақида ёзар эди». 


Бу тушунчалар ғарбий Европанинг рационал илмий тадқиқотларга асосланган цивилизацияга айланишида асос вазифасини ўтади. Бироқ Арастунинг асарларини ўқиб, тушуниш учун ғарбий европаликларга бу иш билан аввал шуғулланганларнинг ёрдами керак бўлди. 


«Арастунинг асарларини ўқиб тушуниш ниҳоятда қийин эди. Етук мутахассиснинг ёрдамисиз уларни тушуниш ва талқин қилишнинг деярли иложи йўқ эди». 


Арастунинг асарларини ўқиб тушунишда европаликларга араб файласуфи Ибн Рушднинг таржималари ёрдам берди. Европаликлар уни Аверроэс деб аташади.


Лондон универститети, профессор Чарльз Барнет айтади:
«Таржимонлар Толедода иш билан машғул бўлган пайтда Ибн Рушд европага яқинроқда, Қуртубада, мусулмон Испаниясида эди ва айнан Арастунинг асарларига ҳошиялар ёзаётган эди. Арасту жумлаларни жуда қисқа тузар, кўп нарсани тушириб қолдирарди, шунинг учун унинг матнларини изоҳсиз тушуниш жуда қийин эди. Бироқ Ибн Рушд уни ҳаммадан яхши тушунар эди». 

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хавориж мазҳаби ҳеч бир илмий асосга эга бўлмаган бир неча ақийдавий масалаларни ўз ичига олган. Жумладан 1. Гуноҳ қилган мўмин дарҳол кофирга айланади. Зотан, давоми...

2988 15:21 / 01.07.2025
Бу илм ажнабий тилда .астрономия, дейилади. Дунё халқларининг кўплари осмон жисмларига .Худо ёки унга тегишли аскарлар,, деган назар билан қараб турган бир пайтда давоми...

3860 19:06 / 27.03.2020
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

1903 14:44 / 22.12.2022
Монофизит черковларИсо алайҳиссаломда илоҳий ва инсоний лоҳутий ва носутий табиатнинг бирлашиб, бир бутун табиатга айланганлигини айтувчи ва бошқа черковлардан давоми...

2557 16:01 / 05.08.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021