1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мева гўштдан олдин истеъмол қилинади

12:06 / 24.01.2024 3104 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Каримда жаннат аҳлининг егуликлари зикрида, аввал мева-чевалар тановул қилиниши, сўнгра эса гўшт (гўштли таомлар) ейилишига ишора қилинади. Бунинг эса улкан тиббий ҳикмати бор экан.

Илмий исботларга кўра: Агар овқат еб, ортидан дарров мева ейилса, у ўзининг таркибидаги витаминларни йўқотар ва оқсиллар алмашинуви бузилар экан. Шу билан бирга (овқатдан кейин мева ейиш) қорин дам бўлишига олиб келаркан.

Шу сабабдан ҳам, тиббиёт мутахассислари меваларни овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан уч соат кейин ейишни ёки бирон нима ейилса, фақат мевани ўзини истеъмол қилишни тавсия этадилар.

Аллоҳ таоло айтади:

«Ва хоҳлаган меваларини олиб… 

иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар)»  (Воқиъа сураси, 20-21-оятлар).

Бошқа бир оятда:

«Ва уларни хоҳлаган мевалари ва гўштлари билан кетма-кет таъминлаб турдик» (Тур сураси, 22-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Качон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар.

Абу Довуд ривоят килган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж ва умра вазири ўринбосари, доктор Абдулфаттоҳ Машат Asharq AlAwsat газетасига берган маълумотига кўра, 2022 йил муборак Рамазон ойида Умра зиёратига бориш истагида давоми...

3268 14:55 / 25.03.2022
4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. Мисрда давоми...

4695 18:34 / 19.05.2024
Мақола мавжуд эмас

11345 05:00 / 11.03.2017
Тиббий мутахассис ва блогер ҳамшира Юсра Буюк Британиянинг турли хил хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ойи муносабати билан соғлиқни сақлаш давоми...

2171 16:30 / 12.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021