1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Қатар элчисини қабул қилдилар

21:17 / 19.02.2024 1603 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, жумладан, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, масжид-мадрасалар очилаётгани, фуқароларга Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдилар. 

Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги алоқалар жадал суръатда тараққий этаётгани, ўтган 6 ойда давлат раҳбарлари 2 марта учрашгани, 30 та олий даражадаги ҳужжатлар имзоланганини билдирди. Келгусида Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлишини маълум қилди. 

Элчи жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ўзларига қулай вақтда Қатар давлатига ташриф буюришларига таклиф этиб, ушбу мамлакатдаги диний-маърифий соҳа йўналишидаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишига ишонч билдирди.

Учрашув дўстони ва самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан Умраrdquo зиёратчилари учун менингитга қарши давоми...

1647 17:23 / 21.01.2025
2021 йил 29 июнь куни пойтахтимиздаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме, масжидида буюк ватандошимиз имом Абу Ийсо Муҳаммад Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг давоми...

1985 22:34 / 29.06.2021
Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар давоми...

1397 13:12 / 14.01.2025
Юртимизда Қурбон Ҳайити 11 август якшанба куни нишонланади. .Тошшаҳартрансхизмат, компанияси маълум қилишича, .Ийд Қурбон ҳайити, байрамини кўтаринки руҳда давоми...

2110 11:30 / 08.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021